Yoshlarga oid davlat siyosati - amalda

Tadbirkorlik bilan kelajak sari

     Қашқадарёда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга бағишланган “Тадбиркорлик билан келажак сари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
 
    «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вилоят бош бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг ташаббус, ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хусусан, йигит-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, уларнинг иқтисодий билим ва кўникмаларини ошириш, илғор таклиф ва режаларини кўриб чиқиш ҳамда рағбатлантириш доимий эътибордаги масала бўлиб келмоқда.
 
    Тадбирда “Ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб қилишда қонун устуворлигининг аҳамияти”, “Ёш фермерларга бериладиган имкониятлар”, “Тижорат банклари томонидан ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган самарали ишлар”, “Ёш ҳунармандларга бериладиган имкониятлар” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
 
    – Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича тайёрлаган лойиҳамга юқо
ри баҳо берилгани, банкдан имтиёзли кредит олиш учун имконият яратилганидан хурсандман, – дейди Касби туманидан Шоҳиста Бозорова.
 
    Тадбир доирасида вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 56 нафар йигит-қизга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берадиган сертификатлар топширилди.
 
Ў.БАРОТОВ,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.