Yoshlarga oid davlat siyosati - amalda

Yoshlarga qanot bag‘ishlab

    Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
 
    Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан шуғулланиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароитлар яратилаётгани таъкидланди.
 
    Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда.
 
    “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бевосита ёшлар муаммосини ҳал этиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорини юзага чиқаришда қанот вазифасини ўтамоқда.
 
    – Институтимизда таҳсил олаётган беш минг уч юзга яқин талаба ташкилотимиз аъзосидир, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати институт бошланғич ташкилоти етакчиси К.Гулимбетов. – Уларнинг бир минг саккиз юздан ортиғи давлат гранти, уч ярим мингга яқини шартнома асосида таҳсил олмоқда. Талабаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида тузилган 12 клуб ва секция самарали фаолият кўрсатмоқда.
Институтда ташкил этилган “Турон” театр-студияси, “Тўмарис” ансамбли, “Зиёли ёшлар”, “Иқтидорли қизлар”, “Мунозара”, “Ёш таржимонлар”, “Ёш қаламкашлар” клубларида талабалар ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш этиш имкониятига эга бўлмоқда.
 
     Талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Баҳор маликаси”, “Йигитлар султони”, “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловлари, “Эрта турмуш қуришнинг оқибатлари”, “ОИТСга қарши курашамиз”, “Гиёҳвандсиз – ёрқин келажак” каби мавзуларда маърифий-маънавий тадбирлар мунтазам ўтказиб борилади. Бу ишларда, айниқса, Навоий, Улуғбек ва “Камолот” стипендиялари соҳиблари тенгдошларига ибрат бўлаётир.
 
    Барча қулайликларга эга ахборот-русурс маркази, электрон кутубхона, замонавий спорт зали, маънавият маркази талабалар ихтиёрида.
 
    Мухтасар айтганда, ёшларнинг ўз танлаган касби бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб етишиши, ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топишига институтнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти муносиб ҳисса қўшмоқда.
 
А.ОРТИҚБОЕВ,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.