- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - http://evu.uz/uz -

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Posted By admin On 26.09.2019 @ 23:48 In Новости | No Comments

Тошкентдан Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.

25 сентябрь кунидан эътиборан қўшни Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди, дея хабар қилди. [1]Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур йўналишларда «Uzautotrans Service» корхонаси замонавий Yutong автобусларида хизмат кўрсатади.

«Тошкент-Хоргос» йўналишида қатновлар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 10:00 да йўлга чиқади. Чипта нархи эса 200 000 сўм этиб белгиланган.

«Тошкент-Петропавлск» йўналишида эса қатновлар кун ора амалга оширилади. Автобус «Тошкент» автовокзалидан соат 19:00 да жўнаб кетади. Мазкур қатнов йўналишида чипта нархи 337 000 сўмни ташкил этади.

Бугунги кунда Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Тошкент-Қизилўрда, Тошкент-Нурсултон, Чирчиқ-Ушкунур, Чирчиқ-Олмаота, Чирчиқ-Чимкент, Ангрен-Олмаота йўналишларида ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.
Манба: «Газета.uz» 


Article printed from Журнал "Экономический Вестник Узбекистана": http://evu.uz/uz

URL to article: http://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-zbekiston-va-ozo-iston-rtasida-yangi-avtobus-atnovlari-j-lga-jildi.html

URLs in this post:

[1] хабар қилди.: https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-va-%D2%9Aozo%D2%93iston-%D1%9Ertasida-yangi-avtobus-%D2%9Batnovlari-j%D1%9Elga-%D2%9B%D1%9Ejildi-09-25

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.