Boeing 787-8 самолётининг асосий техник хусусиятлари

Ўлчамлари:
Узунлиги (м)                                       56.69 м
Қанот қулочи (м)                                 60.17 м
Баландлиги (м)                                     17.0 м
Қанот майдони (сқ.м)                          325 м2
 
Вазни:
Максимал учиш оғирлиги (кг)            227 930
Максимал қўниш оғирлиги (кг)          172 365
Бўш лайнернинг вазни (кг)                  118
Ёқилғисиз максимал оғирлиги (кг)     161 025
Ёқилғи бакларининг ҳажми (л)           126 200
 
Парвоз маълумотлари:
Максимал юкланишда парвоз давомийлиги (км)     136 20
Максимал крейсер тезлиги (км/с)                               902
Максимал тезлиги (км/с)                                              956
Максимал учиш баландлиги (м)                                 13 100
Двигателлари                                                                 GE GEnx, –  1B
                                                                             Двигател қуввати – 280 км
Йўловчи салони:
Ўриндиқлар сони (эконом/бизнес)                                 246
Саҳн кенглиги (м)                                                            5.5
 
 
     Boeing 787-8 самолёти фюзелажининг 50% элементлари углеродга асосланган композит материаллардан тайёрланган, бу эса, самолётнинг анъанавий алюмин фюзелажли лайнерга нисбатан енгилроқ ва мустаҳкамроқ бўлишига хизмат қилади.
     787-русумли самолётлардаги қанот текислигининг найзасимон шакли 767-модели билан солиштирганда кўтарилиш кучини 2% оширади. Мазкур қанотлар, бу синфдаги бошқа самолётларга қараганда узунроқ бўлиб, уларга қўшимча эластиклик беради. Оддий парвоз давомида қанот учлари ердаги эркин ҳолатига нисбатан 3 метрга тисарилади.
Иллюминаторлар баландлиги 46 сантиметрни ташкил этади – бу барча тижорий лайнерлар ичида рекорд кўрсаткич. Улар бошқарилувчи электрохром қоплама билан жиҳозланган.
     Ушбу русумдаги самолётларда композит корпуслар зичлигининг юқорилиги саҳндаги 1800 м баландликка мос келадиган босим даражасини сақлаб туришга имкон беради. Алюминдан ишланган йўловчи самолётининг кабинасида эса, бу босим 2400 м баландликдаги даражага тўғри келади.
     Саҳндаги босим тизими янги шаклда ташкил этилган. Бошқа йўловчи самолётларида саҳнга кирувчи ҳаво 600 даражадан юқори бўлган двигателлардан олиниб, совутгичлардан ўтади ва саҳнга киради, Дримлайнерларда эса, ҳаво ташқи муҳитдан тўғридан-тўғри электр компрессорлари орқали саҳн ичига юборилади. Бу билан ҳаво намлигининг танқислиги муаммоси бартараф этилади. Самолёт саҳнидаги янада нам ҳаво йўловчилар учун қулайлик яратади.
Лайнернинг орқа қисмида жойлашган, тишли шаклга эга бўлган гондол двигателларининг янги дизайни туфайли, ташқи ва ички шовқин 15 дБ (дицибел)га камайтирилган.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Chop etildi

    5/2019

    № 5/2019

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • Jurnalni sotib olish

    PodpiskaЖурнални харид қилиш масалалари бўйича таҳририятнинг обуна ва тарқатиш бўлимига мурожаат этинг.

     

    Манзилимиз:

    Тошкент ш.,

    Ислом Каримов кўч., 55.

     

    Телефон:

    • (99897) 773-22-91.

    Сиз журнални шаҳар киоскаларидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

  • Jurnalga obuna bo‘lish

    Jurnalga obuna bo‘lish
  • Elektron shakli

    Elektron shakli
  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.