Plastik kartalar soni 3 millionga etdi

     «Агробанк» АТБ янги хизмат тури – қисқа масофадан тўлов карталар жорий этиб, Андижон вилоятида cиновдан ўтказди. У орқали шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи тўловлари тез ва қулай амалга оширилади. Ҳозирда 30 мингта ана шундай карта ва 300 дона терминал юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалиётга жорий этилмоқда. Банк томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар Миллий матбуот марказида «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ўтказилган «Пластик карта тизимини такомиллаштириш, бу борадаги инновацион ғоялар ва уларни ривожлантириш асослари» мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, банк пластик карталари сони 3 миллионтага етди. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга қулайликлар яратиш учун 19 мингтага яқин корпоратив пластик карта муомалага чиқарилди. Матбуот анжуманида «Agrobankmobile» мобиль иловаси орқали мижозларга кредит ажратиш, тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш, «Ягона халқаро процессинг маркази» билан ҳамкорликда «GlobUz» тизимини амалиётга татбиқ қилиш, VISA, Union Рау, Маster сагd ва бошқа халқаро пластик карталар тизимлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.