Poytaxtimizdagi tadbir

     Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академияси, Тошкент молия институти ва Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишидаги устувор вазифалари ҳақида сўз борди.
     Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Б.Ҳодиев, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали ректори Қ.Абдураҳмонов, Солиқ академияси проректори Б.Тўхлиев, Тошкент молия институти проректори Н.Ҳайдаров ва бошқалар Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизнинг чорак асрлик тараққиёт йўли ва эришилган натижаларнинг мантиқий давоми, тўпланган бой тажриба ва ёрқин истиқболга интилиш маҳсули, тараққиётга эришишнинг янги модели эканини таъкидлади.
     Тадбирда Ҳаракатлар стратегияси доирасида саноат корхоналарини модернизациялаш, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, хизматлар ва туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
     Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш имкониятини берувчи таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш, корхона ва ташкилотларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.   
 
Манба uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.