- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Tojikistonda milliy ko‘rgazma

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 18.04.2017 @ 11:09 In Новости | No Comments

    Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазмаси очилди.
     Республикамизнинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти, инвестиция сиёсати билан Тожикистон Республикаси ишбилармон доира вакилларини таништириш, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси ва туризм ривожи тўғрисида бохабар этиш мақсадида кўргазмага пухта ҳозирлик кўрилди. Кўргазмада 160 дан зиёд компания мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 1,5 минг турдаги маҳсулотларни намойиш этмоқда. Душанбе шаҳридаги «Пойтахт – 90» савдо маркази ҳудудидаги 2 минг квадрат метр майдонда электротехника, кабель, фармацевтика, сантехника, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари, ўқув-лаборатория ускуналари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, чинни буюм ва идишлар, парфюмерия ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилмоқда. Тадбир доирасида ташкил этиладиган бизнес-форум, семинарларда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг 500 дан зиёд вакили қатнашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама этади. Бу икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/tojikistonda-milliy-ko-rgazma.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.