VI an’anaviy Respublika Forumi

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг VI анъанавий Республика Форуми ўтказилди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари раҳбарлари ва ходимлари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
     Барча оромгоҳларда Ватанимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида 15 мингдан зиёд маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари, концерт дастурлари, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиб, уларга таниқли шоир ва ёзувчилар, эстрада санъаткорлари жалб этилди. «Мустақилик менинг тақдиримда», «Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамлакати», «Касаба уюшмалари – болаларга» акциялари ўтказилиб, болажонларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти юксалтирилди.

Манба kasaba.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.