- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Bank tizimidagi islohotlar – mamlakatni iqtisodiy yuksaltirish garovi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 15.11.2018 @ 12:55 In Архив статей | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда замонавий банк тизими – бу ўз мижозларига анъанавий депозит-ссуда ва ҳисоб-касса операцияларидан то банк тузилмалари томонидан қўлланиладиган пул-кредит ва молия воситаларининг турли шаклларигача бўлган турли хилдаги хизматларни таклиф этувчи соҳа.
     Банк тизими мамлакатнинг бар­қарор иқтисодий ўсишига эришишда катта ўрин тутади, шунинг учун мазкур соҳани янада либераллаштириш ва уни ислоҳ қилишни чуқурлашти­риш алоҳида аҳамият касб этади. Банк со­ҳасида амалга оширилаётган исло­ҳотларнинг асосий мазмун-мо­ҳияти иқтисодиётни таркибий ўзгартиришга самарали таъсир кўрсатиш, инфляция даражасини янада пасайтириш, банк тизимига бўлган ишончни мус­таҳкамлаш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда молиянинг қулайлик даражасини ошириш ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида бел­гиланган вазифаларни амалга оширишдан иборат.
     Юртбошимиз Ш.М. Мирзиёев бир неча бор таъкидлаганидек, Ўзбекис­тонда янги давр бошланди. Мамлакатимизнинг истиқболдаги ривожланишини белгилаб берувчи реал тенденцияларни кўрсатиб бериш фурсати етди.
     Бугун банк секторини ривожлантиришнинг иккита асосий стратегик вазифасини белгилаб олиш мумкин: биринчидан, банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини кенгайтириш; иккинчидан, Ўзбекистон банкларининг халқаро капитал бозоридаги иштирокини фаоллаштириш. Ушбу чора-тадбирлар сўзсиз, мамлакатимизнинг тобора глобаллашиб бораётган жаҳон иқтисодиётига интеграциялашишга, нафақат қарз олувчи сифатида қат­нашишга, балки халқаро валюта-кредит муносабатларининг тўлиқ ҳу­қуқли иштирокчисига айланишга, капитал бозорида ва нуфузли фонд биржаларида фаол операцияларни амал­га оширишга интилиши ва бунга тайёрлигидан далолат бериб турибди.
     Шубҳасиз, мамлакатни халқаро капитал бозорлари билан интеграциялаштириш вазифаси ҳозирча ҳал этилмай турибди, бу ташқи молиялашнинг қўшимча манбаларини жалб қилиш ва уларнинг ҳажмини кенгайтириш имкониятларини чек­ламоқда.
     Ўтказилган тадқиқот ва амали­ётлар Ўзбекистоннинг етакчи банк­лари ва йирик корхоналарига корпоратив рейтингларни олиш имконини берувчи мамлакатимиз суверен кредит рейтингини жорий этиш зарурлигини кўрсатмоқда, бу респуб­ликамизнинг хорижий инвестициялар ва қарзларни жалб қилиш имкониятини сезиларли даражада кенгайтиради. «Фаол тадбиркорлик, ин­­новацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғ­ри­сида»ги қарори айни дамдаги қа­рор бўлиб, унда юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини олиш ҳамда суверен облигацияларини эмиссия қилиш учун тегишли топшириқлар берилди ва молиявий маслаҳатчи сифатида «J.P. Morgan Chase» бошчилигидаги банклар консорциуми тайинланиши белгиланди.
     Молиявий барқарорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги самарали чора-тадбирларнинг амалга оширилиши уларга кредит қобилия­тининг ижобий халқаро рейтинг ба­ҳоларини олишга ёрдам беради. Мoody’s хал­қаро рейтинг агентлиги қаторасига етти йилдан буён Ўзбекистон банк тизимига «барқарор» прогнози билан рейтинг баҳосини бериб келаяпти. Standard&Poor’s ва Fitch Ratings рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистон банк тизимининг фаолияти ҳа­қида ижобий фикрга эга.
 
 
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/arhiv-statey/bank-tizimidagi-islohotlar-mamlakatni-iqtisodiy-yuksaltirish-garovi-2.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/arhiv-statey/bank-tizimidagi-islohotlar-mamlakatni-iqtisodiy-yuksaltirish-garovi-2.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.