- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) G‘allaorol tumani

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 20.07.2018 @ 15:59 In Архив статей | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ғаллаорол вилоятнинг сало­ҳиятли туманларидан бири бўлиб, мазкур жиҳат пухта ўйланган чора-тадбирлар ижросида амалга оширила­ётган ислоҳотларда намоён бўлмоқ­да. Асосийси, ғаллаоролликлар турмуш даражалари фаровонлашиши ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар би­лан чамбарчас боғлиқлигини чу­қур ҳис этишмоқда. Яратилган имкониятлар туманда саноат, қурилиш, ишлаб чиқариш тармоқлари ўсиши, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш соҳалари янада ривожланишига замин яратмоқда.
     Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун яратила­ётган қулай шарт-шароитлар, имтиёз ва преференциялар ишбилармонлик муҳитининг шаклланишига сезиларли таъ­сир кўрсатмоқда. Бу эса, ўз навба­тида, ички бозорни импорт маҳ­сулот­ларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш билан бирга жаҳон бозори­га кириб бораётган маҳаллий ишлаб чи­қарувчилар сафи кенгайишига хиз­мат қилмоқда. Зеро, кичик бизнес субъ­ектлари нафақат бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, бал­ки янги иш ўринлари яратиш, даромадларни кўпайтириш, фаровонликни юксалтиришнинг му­ҳим омили бўл­ган мамлакат тарақ­қиётини ҳа­ракат­лантирувчи асосий кучга ай­ланган.
     Айниқса, янги-янги ишлаб чиқа­риш объ­ектларини ишга тушириш, мав­жудларини модернизация қилиш ҳам­да кенгайтириш, кичик корхона, микрофирма, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисо­би­га уй меҳ­натининг барча шаклларига эътибор қаратиш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ва ян­ги иш ўринлари ташкил этишга жид­дий эътибор берилмоқда. Масалан, биргина ўтган йили туманда 4812 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
     Ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича татбиқ этилаётган чора-тадбирлар туфайли маҳсулот турлари, уларнинг сифати ва ҳажми орт­моқда. Қолаверса, иқтисодиётни ли­бераллаштириш, ҳар бир жабҳада ра­қо­батбардошликни ошириш, экс­порт салоҳиятини мустаҳкамлаш, ки­чик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқа­ришни модернизациялаш, юқори тех­нологияли янги қувватларни ишга туширишда истиқболли лойиҳа­ларга қаратилаётган алоҳида эътибор эришилаётган муваффақиятларнинг гарови бўлмоқда.
     Жумладан, 2016 йили туманда
07_Yuldashev2_uzбажа­рилди.
     Туманнинг ижтимоий-иқтисодий дастурлари бажарилиши туман иқти­содиёти ривожланиши билан бирга иш билан бандликни ошириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришдаги ўрнини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Айниқса, ўсиб келаётган, мус­тақил ҳаётга қадам қўяётган коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилаётган алоҳида чора-тадбирлар ва эътибор ҳар қан­ча таҳ­синга сазовор.
Сўнгги уч йилда саноат соҳасида мақсадли лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида 106 та ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди. Уларга жами 45,8 млрд. сўм, шундан 19,6 млрд. сўм банк кредитлари, 26,1 млрд. сўм ўз маблағлари сарф этилиши ҳисобига 1631 та янги иш ўрни яратилди.
     Бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари янги корхоналар бунёд этилишига, аҳоли турар жойларида ­инфратузилмалар ва коммуника­циялар шакллантирилишига олиб келмоқда. Бунёдкорликнинг ҳажми кенгайиши қурилиш материалларига бўлган эҳ­тиёжни ошириши ҳам табиий ҳол. Шу боисдан қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш, мавжудларини модернизация қилишга катта эътибор берил­моқда. Ушбу йўналишда 11 тадан зиёд ло­йиҳа ишга туширилиши билан қарийб 130 та янги иш ўрни ташкил этилди. Ҳозирги кунда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаш­ган «Политрон неруд», «Ойбек Диёр», «New horizon» ва «Қаршан идеал техно» ХКларида чақиқ тош, «Дидоса паинт» ХКда лок-бўёқ маҳсулот­лари, «Турон старт» ва «Фаровон та­янч мадад» ХКда пишган ғишт, «Озод-Шер-инвест» ХК ва «Бригада строй» кўп тармоқли фермер хўжалигида шлакоблок, «Қаршан идеал техно» ХКда асфальт ишлаб чиқариш, «Умид­жон инвест сервис» МЧЖда по­ли­этилен қувурлари ишлаб чиқа­риш йўлга қўйилди. 2017–2018 йилларда ҳам бу каби ишлар давом эттирилиб, 26,1 млрд. сўмлик олтита йирик ло­йиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Асосийси, 322 та янги иш ўринлари яратилади.
     Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳам янги корхоналар ташкил этиш, ишлаб чиқа­риш қувватларини ошириш, техник ҳамда технологик жиҳатдан янгилаш дол­зарб вазифалардан бирига айлан­моқда. Ушбу йўналишда 5,5 млрд. сўмлик 12 та тикувчилик лойиҳаси ишга туширилиб, 242 та янги иш ўрни ташкил этилди. «Наргиза текс» МЧЖ томонидан 2,1 млрд. сўмлик кредит ҳисобига замонавий тикув дастгоҳлари ўрнатилиб, яна 100 дан зиёд иш ўрни яратилди. Бундан таш­қари, «Умиджон техно сервис», «Нозимабегим насибаси» ва «Акмал нур сервис» ХКлари тикувчилик лойиҳа­ларини амалга ошириб, хотин-қиз­ларни иш билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Жорий йилда «Сангзор текстиль» МЧЖда йиллик қуввати 7200 тонна калава-ип ишлаб чиқа­риш лойиҳаси амалга оширилиб, жами 250, шу жумладан, 200 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари иш билан таъминланди. Ишлаб чиқа­рилган 16 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирил­моқда.
07_Yuldashev1_uz     Ҳозирги куннинг долзарб масаласи бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор бе­рилмоқда. Жумладан, ўтган уч йилда қиймати 5,8 млрд. сўмлик 22 та лойиҳа ишга туширилиб, 180 та иш ўрни яратилди. «Сади Олим сервис» ва «Давр М» ХКлари аҳолини сифатли сут ва сут маҳсулотлари, «Сангзор ширин­ликлари», «Барокат назар нонлари», «Мақсуда Усмонова», «Олтин бошоқ шодаси» ХКлари қандолат ва қолипли нон маҳсулот­лари, «Янгиобод шарбатлари» фермер хўжалиги консерва маҳсулотла­ри билан аҳо­лини узлуксиз таъминлашга ўз ҳис­саларини қўшмоқда.
     Қишлоқ хўжалиги соҳаси туман иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Шу боис суғориладиган (6552 га) ва лалми (82549 га) ерлардан унумли фойдаланиш, мева-сабзавот маҳсу­лотлари, узум етиштиришда замонавий агротехнологияларни жорий этиш, юқори самара берадиган боғ ҳамда узумзорлар яратишга жиддий эътибор берилмоқда. Маҳсулотлар­нинг ҳосилдорлиги ва самарадорлигини янада ошириш, мева-сабзавот етиш­тириш учун экин майдонларини кенгайтиришга қаратилган 2016–2020 йил­ларга мўлжалланган дастурий чо­ра-тадбирларни амал­га ошириш қиш­лоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга ошириш имконини берди. 2016 йилда суғори­ла­диган ғалла майдонларини қисқар­тириш ва бўшаган ерларга ички ҳам­да ташқи бозорда талаб юқори бўл­ган мева-сабзавот экиш ҳи­собидан экин майдонлари тузилмаси оптималлаштирилди. Бундан ташқари сўнгги икки йилда 130 гектар майдонда янги интенсив боғ­лар, 738 гектарда токзорлар барпо этилди. Экин майдонларининг оптималлаштирилиши натижасида ўтган йили унумдорлиги ва ҳосилдорлиги паст ерларда 1,1 мингтадан ортиқ янги фермер хўжалиги ва ўн мингдан зиёд иш ўрни яратилди.
     Сўнгги уч йилда сиғими 2000 тонна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ихтисослаштирилган бешта янги совутиш камераси ташкил эти­либ, совуткичларнинг умумий си­ғи­ми 2850 тоннага етказилди. Ҳозир­да «Олмасувон боғи тайфиси», «Заргарсой», «Алибой Жуманов» ва «Матонат сервис» фермер хўжаликлари, «Мева ширин инвест» ХК, «Брилант кирпич» ва «Техно медиум» МЧЖлари томонидан ташкил этилган совутиш камераларида аҳоли томорқа­ларида ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳ­су­лотлари сақланмоқда. «Техно медиум» МЧЖ томонидан сиғими 1300 тонналик совутиш камерасига қў­шимча сифатида йилига 250 минг дона қувватга эга тара қадоқлаш цехи ишга туширилди.
Ўтган йилдаги мураккаб об-ҳа­вога қарамай туманда 19,3 минг тонна картошка, 114,3 минг тонна сабзавот, 12,1 минг тонна полиз маҳсу­лотлари, 10,9 минг тонна узум, 16,3 минг тоннадан ортиқ мева ва резаворлар етиштирилди. 
     2017 йил январь ҳолатига кўра қорамоллар умумий сони 143,7 минг бошга, майда шохли моллар 279,3 минг бошга, паррандалар сони 932,7 минг бошга етказилди. Жумладан, 23,5 минг тонна гўшт, 74,2 минг тонна сут, 87,4 млн. дона тухум, 265 тонна балиқ гўшти ва 185,5 тонна асал ишлаб чи­қарилиб, эл дастурхонига тортиқ қи­линди. Бу ўз навбатида, ишлаб чиқа­риш стратегиясини жаҳон бозоридаги талаб ва таклифга монанд ташкил этиш тадбиркордан жиддий мулоҳаза юритишни талаб қилади. Бунда замонавий техника ва технологияларни жалб қилиш, сифат ва дизайнда юқо­ри кўрсаткичга эришиш муҳим.
     Имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ҳисобот йилида туманимиздаги хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар (2017 йилда яна тўртта корхона ташкил этилиб, уларнинг сони тўққизтага етди) томонидан 1,8 млн. доллар миқдоридаги экспорт амалга оширилди. Авваллари тумандан фақат ковул маҳсулоти экспортга чиқарилган бўлса, бугун «Бахмал экспорт» МЧЖ мош ҳамда «Жом­бой импорт-экспорт агро» МЧЖ мош, нўхат ва майиз, «Сангзор парранда» МЧЖ томонидан тухум маҳсу­лот­ларини экспортга йўналтириш йўлга қўйилди. Янги ташкил этилган «Сангзор мевалари агро» агрофирмаси томонидан саримсоқ пиёзни экспорт қилишга оид барча имкониятлар жалб этилмоқда.
     Айтиш жоиз, барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оши­рилиши туман қиёфасининг тубдан ўзгаришини таъминламоқда. Яъни янги корхоналар, таълим дар­гоҳлари, ижтимоий ва маъмурий би­нолар бирин-кетин қад ростламоқда. Шу жумладан, 54 та спорт зали, битта марка­зий стадион, олтита сунъий қоплама­ли стадион, битта очиқ сузиш ҳавза­сида аҳоли мунтазам спорт билан шу­ғулланмоқда. 12 та МТМда 1500 нафар жажжи болалар, 90 та умумтаълим мактабининг учтаси ихтисослашган махсус мактаб-интернат, биттаси нафис-санъат мактабида жа­ми 2640 нафар ўқитувчи ва тарбиячи 26500 нафар ўқувчига таълим бермоқда. Шунингдек, олтитаси қиш­лоқ ҳудудларида жойлашган 11 та касб-ҳунар коллежида 8057 нафар талаба таҳсил олмоқда. 2016–2017 ўқув йилида 470 нафар ўқитувчи ва мураббий фаолият юритаётган коллежларни битириб чиққан 2589 нафар ўқувчининг бандлиги таъминланди. Тумандаги мавжуд бешта ахборот-ресурс ва тўртта маданий дам олиш марказлари фаолияти самарали ташкил этилганлиги сабабли улар хизматларидан аҳоли мамнун.
     Сифатли тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжларни қондириш бўйича 15 та (шундан 13 таси бюджет ва иккитаси хусусий) тиббиёт муассасаси, 374 ўринли учта шифохона фаолият кўр­сат­моқда. Шунингдек, олтита қишлоқ врачлик пунктидан, биринчи тип – иккита, учинчи тип – иккита ва тўртинчи тип – иккитани ташкил этади.
     Ғаллаоролликлар азалдан меҳ­наткаш, юртни обод этишга иштиёқи баландлиги уларнинг ҳар бир ишида сезилиб туради. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда ўз имкониятларини синаётган ишбилармонлар сафи тобора кенгайиб бор­моқда. Яъни уларнинг соҳани жадал ривожлантириш, ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш ҳамда тегишли тизим яратиш, соҳага кредит ресурсларини жалб қилиш ва хорижий сармоялар учун алоҳида имтиёзлар қўлланилаётганлиги ўз натижаларини бермоқда. Шу боис туман ялпи ҳудудий маҳсулотининг асосий қисми кичик бизнес ҳиссасига тўғри келмоқда.
     Қисқача хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳар бир фуқаро ўз ҳаётидан мамнун бўлиши учун энг аввало, ўзи астойдил ва сидқидилдан меҳнат қи­лиши зарурлигини яхши билади. Айнан шу мақсадни рўёбга чиқариш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар туман қиёфасини тубдан ўзгартиришга, аҳолининг интилишлари ҳамда орзу-истакларини рўёбга чи­қаришга хизмат қилади!
 
Абдурашид ЮЛДАШЕВ,
туман ҳокими


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/arhiv-statey/g-allaorol-tumani.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/arhiv-statey/g-allaorol-tumani.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.