(O´zbek) Янгиланаётган ва замонавийлашаётган банк

4/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Охирги пайтларда рақамли иқ­тисодиёт ҳақида кўп га­пи­рилмоқда, бот-бот ёзил­моқ­да. Унинг жамият иқти­содий-ижти­моий ривожидаги ўрни ва аҳамияти хусусида салмоқли фикрлар билди­рилмоқда. Хўш, ра­қамли иқтисодиёт нима ўзи?
     Мутахассислар фикрича, рақамли иқтисодиёт иқтисодий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш орқали амалга ошириш тизимидир. Муҳими, унинг ҳар бир соҳа тараққиётидаги ўрни беқиёс. Шу жиҳатдан қараганда юртимизда 2020 йилга «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном берилгани бежиз эмас.
     Маълумки, ҳозир мамлакатимиз тижорат банкларида аксарият амалиётлар рақамли тарзда олиб борилади. Аммо шиддаткор замон бу тизимни янада кучайтиришни, банк амалиётларида инсон омилини камайтириш орқали шаффофликни таъминлаш ишларини даврга монанд такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Акциядорлик-тижорат «Халқ банки»­да ҳам ушбу масалага жиддий эътибор қаратилиб, мижозлар манфаатларига ва замон талабларига мос хизматлар жорий қилинмоқда. Аниқ­роғи, муассаса жамоаси мижозларга янада яқинроқ бўлишни, онлайн хизматлар кўламини кенгайтиришни ҳамда ўзаро ишончга асосланган алоқа­ларни янада мустаҳкамлашни устувор вазифа сифатида белгилаб олган. Унга кўра 44 та Банк хизматлари маркази сафига яна 45 таси қўшилади, мавжуд 879 та банкомат 1200 тага, ҳозир ҳар бир мижозга тўғри келаётган ўртача 1,3 та янги хизмат тури 3 тага етказилади. Натижада бундай марказлар ва банкоматларда навбат кутишлар камаяди, одамларга янада кўпроқ қулайликлар яратилади, кўрсатиладиган хизматлар сифати тубдан яхшиланади. Шунингдек, иш самарадорлигини кескин ошириш мақсадида бугунги кунда пенсия тарқатиш билан машғул сайёр кассалар орқали коммунал (электр энергияси, газ, сув) ва бошқа турдаги чакана тўловларни қабул қилиш ҳам йўлга қўйилади. Бу эса бюджетга тушумлар кўпайишига хизмат қилади.
     Яна бир янгилик. Банк филиалларида мижозларни кутиб олиб, уларга дастлабки зарур маълумотларни берувчи «Ресепшн» ҳамда бевосита хизмат кўрсатувчи Чакана хизматлар бўлими ходимлари учун «Бонус» тизими амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу орқали нафақат ходимлар фаолияти рағбатлантирилади, балки масъулияти ҳам кучайтирилади. Қолаверса, сифатли хизмат кўрсатилишига эришилади.
     «Режали тўлов» картаси бўйича ҳамкор ташкилотлар сони икки бараварга кўпайиб, 40 тага етади. Мазкур карта ёрдамида аҳолининг маиший техника ва мебель жиҳозларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун бир йил муддатга, фоизсиз қарз маб­лағи ажратилади. Ҳозирда лойиҳа доирасида маиший техникалар савдосига ихтисослашган «Медиапарк», «Техномарт» каби йирик тармоқлар билан ҳамкорлик ўрнатилган.
 
 
Ўтказиб юборилган қўнғироқ – бой берилган имконият
 
 
     Режага мувофиқ, «Xalq mobile» мобиль иловасининг янги версиясини жорий этиш ва унинг афзалликларини тарғиб қилиш йўли билан фойдаланувчилар сони 34 мингдан 1,5 миллион нафарга етказилади. Шунингдек, чакана хизматлар кўрсатиш йўналишида мижозларга мўлжалланган «Интернет банкинг» хизмати йўлга қўйилади. Ўз навбатида, ходимларнинг бу борадаги малакаси оширилиб, уларда мижозларга масофавий хизмат кўрсатиш кўникмаси шакл­лантирилади.
     Узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминлаш учун Жиззах шаҳрида «Call center» – мижозларга хизмат кўрсатиш маркази очилади. Унда банк ходимлари томонидан мессенжер, телефон, видеоалоқа ва ижтимоий тар­моқлар воситасида мижозларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, сифатли ва тезкор хизмат кўрсатилади. Ушбу тизим жорий йилнинг ик­кинчи чорагида ишга туширилиб, 100 кишининг бандлиги таъмин­ланди.
     Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда илк бор «Халқ банки» томонидан жорий этилаётган Call center юртимиздаги мавжуд бошқа алоқа марказларидан тубдан фарқ қилади. У дастлаб кунига 12 соат, ке­йинги босқичда эса кечаю кундуз, яъни 24/7/365 режимида ишлайди. Шу тариқа мижоз тўғрисидаги маъ­лумотлар жамланиб ва эҳтиёжлари олдиндан аниқланиб, автоматлаштирилган маркетинг ва прогнозлаштирилган сотувлар амалга оширилади ҳамда мижозларга янги банк хизмати турлари таклиф этиб борилади.
Халқаро тажрибадан аён бўлишича, баъзи мамлакатлардаги, чунончи, Европа давлатлари ва АҚШ­даги банклар ўз маҳсулотларининг қарийб ярмини айнан Call center’лар орқали сотади. Ушбу тизим хорижий банклар даромадининг шунча қис­мини таъминлаб беради. Инчунин, «Халқ банки» ушбу тажрибани чуқур ўрганиб, юртимизда биринчилардан бўлиб бутунлай янги форматдаги Call center’ни фойдаланишга топшир­моқда.
     Умуман олганда бу молиявий муассаса жорий йилда аҳоли эҳти­ёжларини эътиборга олган ҳолда 10 та янги хизмат турини ўзлаштиради. Улар, энг аввало, жамиятдаги ижтимоий муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
 
 
Хизмат кўрсатишда инсон омили камаяди
 
     Ҳудудларда мижозларга янада яқин бўлиш «Халқ банки»нинг нав­батдаги устувор йўналишларидан биридир. Шу боис туманларда қў­шимча 45 та Банк хизматлари маркази очилади. Шаҳарларда эса аҳоли салоҳиятига қараб инновацион ва технологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Мижозларга қўшимча қу­лайликлар яратиш мақсадида 30 та автоматлаштирилган тўлов қабул қилиш машинаси (АДМ) ўрнатилади. Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ниятида мустақил ўрганиш бўйича ўқув материаллари ва видеороликлар тайёрланади. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 360 та янги банкомат пайдо бўлиб, 15 та Банк хизматлари маркази ва 5 та Смарт, яъни ўзига ўзи хизмат кўрсатиш офиси ташкил этилади. Қараб­сизки, янги хизмат кўрсатиш каналлари кенгаяди.
 
 
Рақамли банк қандай бўлиши керак?
 
     2020 йилда кичик бизнес соҳиб­лари ҳамда хусусий тадбиркорларнинг ҳақиқий кўмакчиси ва молиявий ҳамкорига айланиш банк олдидаги муҳим вазифалардан биридир. Шу мақсадда жойларда махсус марказлар очилиб, ишбилармонларга молиявий ва юридик маслаҳатлар берилади, консалтинг хизматлари кўрсатилиб, молиявий саводхонлиги оширилади. Бундан ташқари уларга бизнес-режалар ишлаб чиқишларида ёрдам берилади ёки тайёр бизнес-режалар билан таъминланадилар.
     Янги ва жозибадор кредит турлари жорий қилиниб, «Скоринг» тизими воситасида кредит ажратиш жараёни тезлаштирилади. Навбатдаги босқичда тадбиркор-мижозлар муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг корпоратив мижозларга айланишларига кўмаклашиш йўли билан мамлакатнинг экспорт сало­ҳиятини оширишга ҳисса қўшилади.
     Тадбиркорликни ривожлантиришга доир давлат дастурларини бажариш учун Кредит конвейери асосида маблағлар ажратилади. Инсон омили камайтирилиб, ҳужжатлар онлайн тарзда қабул қилинадиган бўлади. Айни чоғда Андеррайтинг тизими орқали кредит бериш муддатлари қисқартирилади.
     Корпоратив бизнесни ривожлантиришда индивидиул ёндашув усули қўлланилади. Бунда 5-10 та корпоратив мижозга биттадан масъул менежер бириктирилади. Мижозларга индивидуал ёндашиш орқали ихтисослаштирилган ва инновацион банк хизмат турлари таклиф қилинади. Уларнинг молиявий аҳволи чуқур ўрганилиб, ўз вақтида зарур молиявий ресурслар билан таъминланади.
     Сирасини айтганда, «Халқ банки»­ни трансформация қилиш бўйича 4 та муҳим йўналиш – чакана хизматларни кенгайтириб, бозорни қамраб олиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, корпоратив бизнесни ривожлантириш, инвестицион фаолиятни ташкиллаштириш белгилаб олинган. Бу банкнинг бош­қаларидан устунлиги кўп йиллик бой тажрибага эга ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида филиаллари мавжуд молия муассасаси эканлигидир. Ана шу имкониятдан фойдаланиш эвазига мижозларга кўрсатилаётган янги хизматлар ва тақдим этилаётган маҳсулотлар тури кўпайтирилмоқда. Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва трансформация қи­лишда жаҳоннинг етакчи ташкилотларидан ғазначилик, риск, бухгалтерия ва инсон ресурсларини бошқа­риш (НR) йўналишлари бўйича малакали мутахассислар, консультант­лар жалб қилинмоқда. Масалан, дунёга машҳур банкларда трансформация жараёнларини амалга оширган Аҳмед Танвир айни кезлар «Халқ банки»нинг Ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш департаментида иш бошлади. Банк эса молия соҳасида катта таж­рибага эгалиги билан оламга донг таратган мутахассисларни жалб қи­лиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.
 
 
Энг илғор тизимлар мижозларга қулайлик яратади
 
     Мамлакатимиз йил сайин ҳар томонлама жадал ривожланмоқда. Бундай вазиятда банклар ҳам давр билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўлиш­лари лозим. Шунга мувофиқ, бу йил илғор ахборот технологияларидан янада самарали фойдаланган ҳолда банкнинг ягона корпоратив тармо­ғини шакллантириш режалаштирил­ган. Қолаверса, IP телефония тизимини жорий этиш ҳамда маълумотлар базасини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган сервер қурил­маларини модернизациялаш кўзда тутилган. Шунингдек, мижозларга ма­софадан хизмат кўрсатиш бўйича жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган дастурий тизимларни «Халқ банки» фаолиятида қўл­лаш орқали уни замонавий рақамли муассасага айлантириш мақсад қи­линган.
     Буларнинг бари табиийки, янгиланаётган банкнинг халқ орасига то­бора чуқурроқ кириб бориши, мижозлар билан ҳамкорлиги кенгайиши ҳамда мамлакатимиз банк-молия соҳаси рақамли тизимга ўтиши учун мустаҳкам замин ҳозирлайди

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.