(O´zbek) Мақсадимиз – ходимларни рози қилиш

2/2024

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисо­диётни эркинлаштириш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш, бозор иқтисодиётига хос ижтимоий меҳнат муносабатларини шакллантириш жараёнининг ҳозирги босқичида ҳар бир корхонанинг та­раққиёти ва унда меҳнат қилаётган ходимлар фаровонлиги иш берувчи билан корхона меҳнат жамоасининг вакиллик органи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикчилик қай даражада йўлга қўйилганли­гига боғлиқ. Мазкур масалани ҳал этиш ва ижобий самарани таъминлашда жамоат ташкилотларидан бири – касаба уюшмаларининг ҳам ўз ўрни бор. Инчунин, «Navoiyazot» АЖда бу борада эътирофга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда.
     Корхонанинг касаба уюшма қў­митаси ўз фаолиятини Касаба уюшмалари Устави, тасдиқланган иш режа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан белгиланган ус­тувор йўналишлар асосида олиб боради. Хусусан, ишчи-ходимлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш, меҳнат муҳофазаси, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш, ишчи-хизматчилар ойлик маошларини ўз вақтида олишларини назорат қилиш, жисмоний тарбия ва маънавий-маърифий ишлар, касаба уюшмалари фаоллари ўқувини уюштириш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда.
     Ўзининг кўп йиллик тарихига эга касаба уюшма ташкилоти корхонанинг биринчи тамал тоши қўйилиши билан бир вақтда, яъни 1964 йилда ташкил этил­ган. Ўтган давр мобайнида корхонада ишлаб чиқаришда чиниққан кўплаб раҳбарлар етишиб чиқди. Би­ринчи касаба уюшма қў­митаси раиси Тўлаганов Собир Тўлаганович ана шундай инсон эди, эндиликда уни ҳурмат ва фахр билан эслаймиз.
     «Navoiyazot» АЖ кимёгарлари касаба уюшмаси республика касаба уюшма ташкилотлари орасида 8,5 мингга яқин аъзоларни бирлаштирган энг йирик касаба уюшма ташкилоти ҳисобланади.
     «Navoiyazot» АЖда 4 та ишлаб чиқариш ва 60 дан зиёд цехлар мавжуд. Уларда 8 620 нафар ходимлар меҳнат қилишади, шулардан 3 460 нафарини аёллар, 1 067 нафарини ёшлар ташкил этади.
     Жорий йил февраль ойида меҳ­нат жамоаси конференциясида «Navoiyazot» АЖнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган 22 та бўлим, 441 банддан иборат жамоа шартномаси тасдиқланди. Шартномада иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари, энг муҳими, ходимларнинг меҳнат қилиши, меҳнатига ҳақ тўлаш, дам олиш, саломатликларини мустаҳкам­лаш учун шарт-шароитлар яратиш ва бошқа имтиёз ва кафолатлар ўз аксини топган. Эътиборлиси, меҳнат жамоаси конференциясида жамоа шартномаси янги боб ва бандлар билан тўлдирилади. Жамоа шартномаси бўлимлари давр талабларига, шунингдек, ҳар бир йилнинг ижтимоий йўналишига мос равишда шакллантирилади.
     Ходимларнинг меҳнат муҳофаза­сини таъминлаш касаба уюшма ташкилотлари олдида турган асосий вазифадир. Муносиб меҳнат шароити ҳамда ходимларнинг иш жойларида хавфсизлигини таъминлаш нафақат корхона иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва ривожланишида муҳим омил бўлади, балки жамиятимизда инсон омилига нисбатан ҳурмат ифодаси ҳам ҳисобланади.
     Касаба уюшма қўмитаси қошида жамоатчилик асосида Меҳнат муҳо­фазаси комиссияси ва ишлаб чиқа­риш цехларида 208 нафар меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари фаолият юритмоқда. Ҳар чоракда тас­диқланган Низомга асосан меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакиллар рағбатлантирилиши йўлга қў­йилган.
     Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан «Энг яхши корхона», «Энг яхши касаба уюшма қўмитаси», «Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил» ва «Энг фаол меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис» номинациялари бўйича вилоят босқичида фахрли 1-ўрин, республика босқичида «Энг яхши касаба уюшма қўмитаси» номинацияси бўйича фахрли 1-ўрин, «Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил» йўналишида фахрли 1-ўрин, «Энг фаол меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис» йўналишида 2-ўрин қўл­га киритилганлиги барча жамоа аъзо­ларининг ютуғидир.
     2024 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган имтиёз ва кафолатлардан ўртача 8 496 нафар ходимлар фойдаланди.
     2023 йилда жамоа шартномаси орқали ҳар бир ходим олган даромад миқдори 36 956 900 сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 39 417 500 минг сўмга етди ва 2 460 600 сўмга даромад миқдори ошишига эришилди.
     «Navoiyazot» АЖ балансида тиббий санитария қисми, санаторий-профилакторий ва «Офтобжон» болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавжуд. Ушбу муассасалар ишчи-ходимлар, уларнинг фарзандлари ҳам­да корхона нафақахўрларининг даволанишлари, спорт билан шуғулла­нишлари, маданий ҳордиқ чиқариб, соғлиқларини мустаҳкамлашлари учун хизмат қилмоқда. Ушбу ижтимоий объектларни сақлаб туриш, ишчи-ходимларни соғломлаштириш, дам олишларини ташкил этиш ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун жамоа шартномаси ор­қали маблағ ажратилиши таъминланган. Жумладан, 2024 йил ёзги соғ­ломлаштириш мавсуми давомида «Офтобжон» болалар соғломлаш­тириш оромгоҳида 5 сменада 1 563 нафар болалар соғлом­лаштирилди.
 
 
Феруза ФАЙЗИЕВА, жамият касаба уюшма қўмитаси раиси
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.