Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Транспорт хизмати ишлаб чиқаришда энг муҳим бўғинлардан бири бўлиб, бусиз саноат корхонаси, айниқса, Олмалиқ кон-металлургия комбинати каби гигант қувватларнинг фаолияти самарадорлигини тасаввур қилиб бўлмайди.
Мазкур комбинатнинг транспорт хизмати Темир йўл транспорти ва логистика бўлими (ТЙТЛБ), Автомобиль транспорти ва логистика бўлими (АТЛБ), Технологик транспорт бошқармаси (ТТБ), Автомобиль транспорти бошқармаси (АТБ), Саноат темир йўл транспорти бошқармаси (СТЙБ)дан иборат бўлиб, уларнинг таркибий бўлинмалари нафақат Олмалиқ шаҳрида, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жойлашган. Тизимда 6 ярим мингдан зиёд ходим ишлайди.
Йил сайин комбинат ривожланиб, «Ёшлик-1 конини ўзлаштириш», «Олмалиқ КМК» АЖнинг асосий ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва барқарорлаштириш дастури» каби йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда, бўлинмаларда модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда, автомобиль ва темир йўл ташувлари ҳажми ошаяпти. Шунга кўра «Олмалиқ КМК» АЖда транспорт ва логистика хизматини такомиллаштириш, ходимлар ва ишлаб чиқариш жараёнини самарали бошқариш, шунингдек, Автомобиль транспорти бошқармаси (АТБ) фаолияти самарадорлигини ошириш учун биринчи галдаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди. Ва ташкилий тузилма, ушбу бўлинма ва, умуман, комбинат транспорт хизматининг штат жадвали қайта кўриб чиқилди.
Чунончи, транспорт тизимини ривожлантириш, ходимларни самарали бошқариш мақсадида АТБ таркиби иккита бошқармага бўлинди – Автомобиль транспорти бошқармаси ва Технологик транспорт бошқармаси. Ўз навбатида Автомобиль транспорти бошқармаси таркибидан умумий фойдаланиладиган транспортлар – енгил автомобиллар парки, автобуслар, кранлар ва автоминоралар, махсус транспорт воситалари ҳамда йўл қурилиши техникалари жой олди. Технологик транспорт бошқармаси тасарруфига эса «БелАЗ» оғир юкли самосваллари, суғориш техникаси, гусеницали ва ғилдиракли бульдозерлар, автогрейдерлар, олд юклагичлар ва ҳоказолар киритилди.
Транспорт бўлинмалари фаолият кўрсатган йиллар мобайнида нафақат транспортларнинг таркиби ўзгарди, балки уларнинг сони ҳам тўлдирилди. 2020-2022 йилларда транспорт хизмати парки янги МП 2 У тортиш агрегатлари, БелАЗ-75307, 2 ВС 115 самосваллари ва бошқа махсус техника билан тўлдирилди.
Янги техниканинг фойдаланишга топширилиши билан қуйидаги янги объектлар қурилмоқда: Чодак кон бошқармасининг юк тушириш ва ортиш базаси, пикет 97 бирлашган чиқинди тўплаш омбори Мис бойитиш фабрикасигача кириш йўли қурилиши, «Пост», «Развязка» станцияларининг икки йўлли перегони, «Ёшлик» станцияси, 3-Мис бойитиш фабрикасига шохобча йўллар ва «Свинцовая» станциясида ёқилғи-мойлаш материаллари мажмуасига эга бўлган вагонларни таъмирлаш участкаси ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида «Рақамли ОКМК-2030» концепцияси тасдиқланди. Улар асосида комбинат таркибий транспорт бўлинмаларининг ҳар бирида ишлаб чиқариш ва логистикани мувофиқлаштириш хизматлари ташкил этилди. У ерда онлайн режимида логистика, технологик ва хўжалик юклар ташувларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ишлари олиб борилади ва бу билан қуйидаги асосий кўрсаткичлар назорат қилинади:
● ҳаракатдаги таркибдан самарали фойдаланиш;
● йўналишлардан четга чиқиш;
● ёқилғи сарфи;
● таъмирлаш ишларини ҳисобга олиш ва режалаштириш;
● транспорт логистикаси ва автотранспортни бошқариш;
● прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини назорат қилиш;
● GPS воситалари бўйича тезлик режимларини назорат қилиш, ОКМКнинг барча транспорт воситалари жиҳозланган асбоб-ускуналар мониторингини амалга ошириш.
Шунингдек, «Рақамли ОКМК – 2030» концепцияси доирасида темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича бажарилди. Жумладан:
● Wialon Local ахборот тизими (GPS-мониторинг), у қуйидагиларни таъминлайди: ҳаракатдаги таркиб ва техника паркининг жойлашган ери, йўналиши ва ҳаракатланиш тезлигини назорат қилиш; ёнилғини қуйиш, сарфлаш ва тўкиш жараёни, ҳаракатланиш йўналишининг мониторингини амалга ошириш; техниканинг амалда босган масофасини ҳисобга олиш;
● Мис рудасини карьерлардан Мис бойитиш фабрикасига ташиш, асбоб-ускуналар, хусусан, самосваллар ва темир йўл транспортининг бекор туришини ҳисобга олиш жараёнини визуаллаштириш имконияти билан мис рудасининг карьерлардан мис бойитиш фабрикасига (Mirror-1) етказиб берилишини оптималлаштириш ахборот тизими;
● Ишлаб чиқариш хусусидаги тезкор қарорларни қабул қилиш учун ОКМКга темир йўл транспортида («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ) «Оҳангарон» станциясидан келадиган юкларнинг реал мониторингини амалга оширувчи «Экспресс-юк» ахборот тизими;
● TIS ахборот тизимлари (Темир йўл ва автотранспорт мониторинги) – бу темир йўл ва автомобиль транспорти ва бошқа йўл-қурилиши техникаси учун электрон буюртмани расмийлаштиришга мўлжалланган барча транспортнинг жорий техник ҳолатини баҳолаш имкониятига эга бўлиб, қоғозли ҳужжатлар айланишининг камайишини таъминловчи дастур.
TIS (В) ахборот тизимининг асосий тавсифлари – кон-технологик транспортини бошқариш автоматик тизими:
● линиядаги оғир юкли самосвалларнинг ишлашини тезкор назорат қилиш ва бошқариш имконини беради;
Рустамбек САНАҚУЛОВ,
«Олмалиқ КМК» АЖ Бошқарув раисининг транспорт ва логистика масалалари бўйича ўринбосари