(O´zbek) Инновацион технопарк: илк қадамлар

1/2022

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     «Яшнобод» инновацион технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари – кимё технология, материалшунослик, озиқ-овқат саноати, энергия, илмий ривожланиш ва тадқиқот, муҳандислик, экология ва тиббиёт каби соҳаларни қамраб олгани ва бу соҳаларда изчиллик билан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти юксалишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
     «Яшнобод» инновацион технопарки фаолияти ҳақида батафсил маълумот олиш учун технопарк раҳбари ШАРИФОВ Шахобиддин Шарифовичга ва шу муассаса резидентларига бир неча блиц-саволлар билан мурожаат қилдик.
 
     – Шахобиддин Шарифович, ўқув­чиларимизга технопарк термини, унинг ташкил этилиши хусусида маълумот берсангиз. Оддий сўз билан айтганда, технопарк нима?
     – Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг 2017 йил 5 июндаги «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида»ги 5068-сонли фармони билан «Яшнобод» инновацион технопарки ташкил этилди.
     Технопарк, бу – ҳудудий, илмий, технологик ва инновацион лойиҳа­ларни амалиётга татбиқ этувчи технологик база ҳисобланади. Технопарк – мураккаб комплекс бўлиб, у ил­мий-тадқиқот институтлари, саноат объектлари, бизнес марказлари, кўргазма майдонлари, таълим муассасалари, ва шунингдек, хизмат кўрсатиш объектлари: транспорт воситалари, ўтиш йўллари, аҳоли яшайдиган пунктлар ва қўриқлаш хизматини ўз ичига олади.
     Ҳозирда технопарклар замонавий илм-фан шаҳарлари – янги технологияларни жорий этиш учун на­фақат платформа, балки, ноёб меъморий лойи­ҳалар амалга ошириладиган макон ҳамдир.
     – «Яшнобод» технопарки резидентлари томонидан айнан қайси соҳаларда муваффақиятли ишланмалар ишлаб чиқаришга татбиқ этилмоқда ва самарадорлик қай даражада?
     – Ҳозирги кунда «Яшнобод» инновацион технопарки резидентлари жами 53 та инновацион лойиҳалари билан: кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологиялари, ўсимлик­ларни ҳимоя қилиш воситалари, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш материаллари, ахборот коммуникация технологиялари ва бошқа қатор йўналишларда самарали ишларни амалга оширмоқда.
     – Ташкил этилгандан то шу кунгача технопаркда ишлаб чиқа­рилган маҳсулотлар ҳажми, экспорт салоҳияти ва жалб этилган инвес­тициялар ҳақида қисқача маълумот берсангиз.
     – 2021 йил якуни бўйича, резидентлар томонидан 710 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, 407 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарил­ган ва мамлакатимиз ички бозорига сотилган. Шу билан бирга 3,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсу­лотлар Қозоғистон, Қирғизис­тон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинган.
     Жорий йилнинг I-ярим йиллик натижасига кўра резидентлар томонидан 5,8 млн. АҚШ доллари миқ­дорида инвестициялар киритилган. Бундан ташқари, Кореянинг «CelluFab Corporation» компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий тадбиркор билан қўшма корхона қу­рилиши учун 1,6 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритган ­бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
     – Технопаркнинг вилоятларда ҳам шахобчалари кўпаяётгани – давр талаби. Бу борадаги ишларда айнан қайси вилоятларни мисол келтира оласиз?
     Ўзбекистон Республикаси ­Президенти Ш.М.Мирзиёев­нинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топ­шириқлари бўйича «Наманган ви­лояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар» дастури иж­роси юзасидан Яшнобод инновация технопаркининг экстерриториаллик тамойили асосида «Чуст инновацион технопарки» филиали ташкил қилиниб йил якуни бўйича 10 та инновацион лойи­ҳага резидентлик мақоми берилди. Ҳо­зирги кунга келиб мазкур резидентлар томонидан 79 нафар ишчи ўринлари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан 236 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
     Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхандарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Олтинсой тумани ҳудудидан 1,2 гектар ер майдони «Яшнобод» инновация технопарки балансига оператив бош­қарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказилиши юзасидан ҳамкор ташкилотлар ва Сурхандарё вилоят ҳокимлиги билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Яшнобод» инновацион технопаркининг филиали ҳисобланган «Олтинсой ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси» мақоми белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўт­казилмоқда. «Яшнобод» инновацион технопаркида «Янги илмий ишланмаларни тижорат­лаштиришни қўл­лаб-қувватлаш бизнес-инкубатори» фаолиятининг ташкил этилиши юзасидан технопарк таркибида «Бизнес-инкубатор» фаолиятини муво­фиқ­лаштириш бўлими шакллантирилди ҳамда фаолиятни йўл­га қўйиш учун зарурий жиҳозлар билан таъминланди.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.