(O´zbek) Миллий PR маркази: мақсад ва вазифалар

5-6/2023

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2018 йил февраль ойида Ўзбекистон Президентининг фармони билан Маданият ва туризм вазирлиги таркибида «Миллий PR маркази» ДУК ташкил этилди, бу эса мамлакатимизнинг улкан сайёҳлик салоҳиятига янгича нигоҳ, Ўзбекистоннинг мутлақо янги брендини яратиш ва уни республика ташқарисида кенг намойиш этиш имконини берди.
     Ёш ва шижоатли раҳбар Дилфуза САМАНДАРОВА раҳбарли­гидаги марказ жамоаси ўз Ватанини чин дилдан севадиган, унинг сайёҳлик имкониятларини намойиш этувчи 40 нафар иқтидорли ва ижодкор мутахассис, янги ғоялар ташаббускорларидан иборат. Раҳбар ўз интервьюсида биз билан ташкилотнинг вазифалари ва мақсадлари ҳақида ўртоқлашиб, Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини хорижда намойиш этиш билан боғлиқ фаолиятнинг турли йўналишларидаги муваффақиятлар ҳақида сўзлаб берди.
 
     – Барчамиз Ўзбекистоннинг жаҳон аренасидаги сайёҳлик имид­жи йилдан-йилга ортаётганини кузатмоқдамиз. Президентимизнинг Миллий PR марказини барпо этиш ташаббуслари жуда узоқни кўзлаган. Бу ҳақда фикрингиз?
     – Ҳақиқатан ҳам шундай. Туризм жаҳон ялпи миллий маҳсулоти (ЯММ)нинг ўндан бир қисмини ташкил этган ҳолда жаҳон иқтисодиётида бош роллардан бирини ўйнайди. Иқтисо­диётнинг ушбу тармоғи жадал суръ­атлар билан ривожланмоқда ва яқин йилларда унинг энг муҳим секторига айланади. Туризм саноатига ин­вес­тицияларнинг йиллик ўсиши тахминан 30 фоизни ташкил қилади.
     Хусусан сўнгги йилларда туризм дунёда бизнеснинг энг даромадли турларидан бирига айланди. Бундан Ўзбекистон ҳам мустасно эмас.
     Миллий PR марказини барпо этишда имкон қадар кўпроқ одамлар бу гўзал мамлакат ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишлари ва унга ташриф буюришлари учун чет элда «Ўзбекистон» брендининг қулай сай­ёҳлик имиджини шакллантириш мақ­сади кўзланган эди.
     Ўзингизга маълум, бугун PR ёки «жамоатчилик билан алоқа» кўпинча ташкилотлар ўртасида ва уларнинг жамоатчилиги билан ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатувчи стратегик алоқа жараёни, шунингдек, қулай рекламани олиш, яхши корпоратив имиджни яратиш орқали компания билан яхши муносабатларни ўрнатиш жараёни, деб аталади. Саё­ҳатлар ва туризм саноати саёҳат қи­лиш истагини муваффақиятли яратганингиздагина ривожланади, жамоатчилик билан алоқалар эса қулай имидж яратиб, катта ёрдам бериши мумкин. Мамлакатимиз бизнинг ташкилотимиз тимсолида ўз PR менежерига эга эканлиги ўз вақтидаги ва стратегик ўйланган қарордир.
     – PRнинг самарадорлиги муайян натижалар бўйича аниқланади. Самарадорлик мезонларини ра­қамларда айтсангиз…
     – Ходимнинг фаолиятини сифатли баҳолашнинг асосий усули – унга юкланган вазифаларнинг бажарилишини текшириш.
     Марказимизда ходимларни рағ­батлантириш ва мотивациялаш учун KPI тизими («Key Performance Indicators» – асосий самарадорлик кўрсаткичлари) ишлатилади. Унинг асосида муайян ходим олдига қў­йилган мақсадларни бажарган тақ­дирда, оладиган тўловлар ҳисоблаб чиқилади.
     Дарҳақиқат, бу шахсан мен учун раҳбар сифатида жуда қулай: ҳар қандай вақтда мен жамоамиздаги ходим нима қилгани, нима қила­ётгани ва нима қилишини, вазифа кимга топширилгани ва қайта топширилгани, у қандай бажарилаётгани, қандай натижаларга эришил­гани ёки нима учун мақсадга эришиб бўлмаслигини биламан.
     Ҳар бир бўлим учун бизда ўз навбатида, бутун мамлакатни самарали намойиш этиш учун мўл­жалланган KPI белгиланган.
     Масалан, рақамли намойиш этиш бўлимининг бир ходими учун қуйи­даги KPI бир ойга белгиланган:
     ● Uzbekistan.travel портали учун 10 та туристик мақола;
     ●  Uzbekistan.travel порталида 3 та чет тилига (ҳинд, итальян, малай ёки б.) таржима қилинган 12 та контент нашр;
     ● ижтимоий тармоқларда намойиш этишни тайёрлаш учун контентнинг 4 та режаси;
     ● ижтимоий тармоқлардаги обу­начилар сонини 350 нафарга ошириш;
     ● сайёҳларни жалб қилиш учун ижтимоий тармоқларда (Telegram, Instagram, Facebook, OK, VK, Tik-Tok, Pinterest, Twitter) 280 та пост жой­лаштириш.
     Кўриб турганингиздек, бу ерда мақсадли (қанча обуначиларга кў­пайиши керак) ва амалий кўрсаткич­лар (бунинг учун қанча пост ва мақолалар тайёрланиши керак) мавжуд.
     Ушбу KPIлар асосида, биз мамлакатимиз ҳақида қанча одам билди, уларнинг қанчаси аллақачон биз ҳа­қимизда ижобий фикрда каби мамлакатга хос йирик PR кўрсаткичларни чиқара оламиз.
     – Бу йилги маданий тадбирлар ҳақида сўзласангиз. Пандемия билан боғлиқ «жимжитлик» даврини ҳисобга олган ҳолда ушбу тадбирлар сайёҳлар оқимини қанчалик кўпайтирди?
     – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги «Миллий PR маркази» ДУК пандемиядан кейин Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини тиклаш учун кўп саъй-ҳаракатларни амалга ошир­моқда. Бутун дунё бўйлаб халқаро сайёҳлик кўргазмаларида «Ўзбекис­тон» ягона миллий стенди билан иштирок этишини ана шундай саъй-ҳара­катлардан бири, дейиш мумкин. Ҳар йили кўргазмалар рўйхати Туркия, БАА, Германия, Франция, Япония, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда камида 10-12 тадбирдан иборат бўлади. Стенд иштирокчилари – бу мамлакат са­йёҳлик бизнесининг субъектлари (сайёҳлик компаниялари, меҳ­мон­хоналар, транспорт компания­лари ва б.).
     Марказимиз сайёҳлик кўргазмаларида иштирок этишдан ташқари хорижий мамлакатларда «Ўзбекистон кунлари»нинг ўтказилишини му­вофиқлаштиради. Бундай тадбирлар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари кўмагида ўтказилади ва дас­турга, одатда, ўзбек таомларини татиб кўриш, ўзбек мусиқачилари ва раққосаларининг чиқишлари, ҳунар­мандларимиз томонидан ишланган халқ амалий санъати намойишлари киради. Шунингдек, Ўзбекистон кунлари доирасида мезбон мамлакатларнинг бизнес тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари учун му­зокара ва тақдимотлар ўткази­лади.
     Шуни айтиш керакки, кўргазмаларда ҳам, маданий тадбирларда ҳам потенциал сайёҳлар компаниялар билан суҳбат чоғида Ўзбекистон виза олиши шарт бўлмаган мамлакатларнинг бундай катта рўйхатига эгалигидан ҳайратда қолишади. Шундай қилиб, Ўзбекистонга ташриф буюришга қизиқиш янада ортмоқда.
     Статистик маълумотларга кўра гуруҳ-гуруҳ бўлиб уюштириладиган саёҳатлар ҳамон етакчи ўринда ва маълумки, гуруҳларни сайёҳлик компаниялари олиб келади.
     Шу билан бирга муҳим тадбирлар ҳақида гапирганда, йил сайин тобора кўпроқ хорижий компанияларни жалб этаётган «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасини таъкидлаш жоиз. 2022 йилда 27-ярмарка (30 ноябрдан 2 декабргача) бўлиб ўтди ва бу ўз тарихидаги энг йирик ярмаркалардан бири бўлди. Ярмаркада иштирок этиш учун Беларусь, БАА, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Франция, Тожикистон, Миср, Корея, Малайзия ва бошқа мамлакатлардан 400 нафарга яқин хорижлик ташриф буюрди.
     – Соҳа бўйича чет элда қандай муҳим воқеалар содир бўлди? Масалан, бизнинг хаёлимизга Лувр музейида бўлиб ўтган «Ўзбекистон воҳаларининг улуғворлиги» кўргазмаси ва Берлинда бўлиб ўтган «New Uzbekistan» форуми келади….
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.