(O´zbek) Туркия: туризмнинг ривожланиш тажрибаси

5-6/2022

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳар қандай фаолият режалаштириш, мақсад ва вазифаларни белгилашдан бошланади. Туризм соҳасида ҳам вазифалар аниқ – сайёҳларни жалб этиш, мамлакат тарихидан сўзлаб бериш, меҳмонларни мамлакатимизнинг маънавий-тарихий мероси билан, унинг меъморий обидалари билан таништириш, туристларнинг вақтларини фойдали ва мароқли ўтказишлари учун зарур хизматларни кўрсатиш. Туризм индустриясида стратегик режалаштириш мамлакат менталитети ва унинг туристик салоҳияти ҳамда туристлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ривожланишнинг асосий йўналишларини аниқлашга ўзига хос ёндашувни талаб этади.
     Туркиянинг Тошкентдаги элчиси жаноб Олган Бекар билан Туркияда туризм соҳасини ривожлантириш ҳақида суҳбатлашдик.
 
     – Ҳурматли элчи жаноблари, Туркияни сайёҳлар учун жозибадор давлатга айлантирган ва жаҳон туризм индустриясида етакчи мавқега эга бўлган соҳани ривожлантириш учун стратегик режалаштириш бўйича тажрибаларингиз билан ўртоқлашсангиз.
     – Туризм хизмат секторининг му­ҳим бир соҳаси сифатида Туркия иқ­тисодиётида залворли ўрни бор. Тур­кияда туризм секторининг ривожланишини 1980 йилда ва кейинги даврларда қабул қилинган турли қо­нунлар тезлаштирди. Бу борада 1982 йил 12 март куни қабул қи­линган 2634-сонли «Туризмни рағ­батлантириш тўғрисидаги қонун» билан Туркияда туристик зоналар, майдон ва марказларни белгилаш ва туризмни ривожлантириш учун потенциал тадбиркорларга бериладиган имкониятлар кенгайди.
     Туркияда туризм секторининг халигача ривожланиш босқичида бўл­ган йилларда амалга оширилган стратегик режалаштириш, бу секторда ишлайдиган малакали кадрларни тайёрлаш, инфратузилма ва устки тузилма инвестицияларига устувор аҳамият бериш, табиий ва маданий қадриятларни сақлаш ва уларни туризмга олиб кириш, хизмат кўрсатиш сифати, туристик ҳудудларни ривожлантириш орқали туризмни барқа­рор ривожлантириш муҳимлигига ва соханинг мустаҳкамлигига эътибор қаратилди.
     – Туркия бутун дунёдан инсонларни магнит каби ўзига тортади. Туркиянинг туристик таклифларининг ўзига хослиги ва жаҳон туризм бозоридаги юқори рақо­батбардошлиги нимада?
     – Туркия ўзининг бетакрор табиати, тарихий ва цивилизацион таж­рибаси, маданий бойлиги ва ўхшаши йўқ географик жойлашуви туфайли жаҳон туризминиг асосий иштирокчиларидан биридир.
     2022 йилда 51,4 миллиондан ор­тиқ сайёҳга мезбонлик қилган дунёнинг 3-энг машҳур туризм маркази бўлган Туркия ҳозирги кунда пандемиядан аввалги туризми гуллаб-яшнаган даври даражасига етиб олди. Туризм саноатининг асосий ва энди ривожланаётган кичик тармоқларида кенг сармоявий имкониятлар мавжуд.
     Ўзининг қулай жойлашуви, мавжуд салоҳияти ва мегалойиҳалари билан туризм сектори юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда инвес­тициялар сезиларли даражада ошган бўлса-да, хали ҳам янги корхоналар учун катта имкониятлар мавжуд. Масалан, шарқий ва жануби-ғарбий Анатолия худудлари ўзига хослиги, тарихи ва маданияти, шунингдек маданий туризм билан уй­ғунлашиб тобора оммавийлашган бутик мех­монхоналар концепцияси борасида амал­га оширилишини кутаётган му­ҳим салоҳиятга эга.
     Дунёнинг энг кўзга кўринган туризм ва атроф-муҳит бўйича таъсис этилган мукофотларидан бири бўлган «Мовий байроқ»да Туркиянинг ҳам катта ўрни бор. Мамлакатимиз 2022 йилда мукофотланган пляжлар сонини 531 тага етказди ва у дунёда энг кўп «мовий байроқ»ларга эга учинчи давлатга айланди. Туркия нафақат денгиз-қум-қуёш туризми амалга оширилган ёз ойларида, балки термал, конгресс, эътиқод, ёшлар, яхта, гольф, қишки спорт турлари, гастрономия, маданий-санъат тадбирлари ва экотуризм каби муқобил туризм турларини тақдим этиши билан ҳам йил бўйи сайёҳлар томонидан афзал кўрилган маконлар орасидан ўрин олмоқда. Буларнинг барчаси билан бир қаторда турк халқиниг самимий инсонпарварлиги, мехмондўстлиги ҳам мамлакатимизнинг ушбу афзалликларига эга бўлишида муҳим омил бўлмоқда.
     Туркия геотермал туризм сало­ҳияти бўйича дунёнинг биринчи етти давлати орасида бўлса, 1500 та иссиқ булоқлари билан Европада биринчи ўринда туради.Турли курорт муассасаларида умумий потенциали 100 000 ўринга етди.
     Масалан, Белек зонаси Туркиянинг энг муҳим гольф маркази сифатида ажралиб туради. Белек 27 та гольф майдончаси, 70 000 дан ортиқ ётоқ ўринлик потенциали ва ташриф буюрган тахминан 2 миллион кишилик сайёҳ билан дунёнинг энг маш­ҳур туризм марказларидан бири.Мамлакатимизнинг туризм даромади 46,3 миллиард доллардан ошиб, 2028 йилдаги мақсади 120 миллион сайёҳ ва туризмдан 100 миллиард доллар даромад олиш.
     – Муваффақият омиллари нуқ­таи назаридан туристик маҳсу­лотнинг маркетинг стратегияси ва рекламаси му­ҳим роль ўйнайди. Туристик маҳсуло­тингизни тар­ғиб қилишда туризм соҳасидаги кучли рақобатчилардан қайси усул ва воситалар ёрдамида устувор бўлишга эришасиз?
     – Туркия 125 мамлакатда телевидение ва рақамли технология платформалари орқали кенг тарғибот қилинмоқда ва Туркия Хаво Йўллари авиакомпаниясининг рейслари амал­га ошириладиган ҳар бир давлат Туркияни танитиш нуқтасига айлан­моқда.
     Туркиянинг дунёга танитиш учун ажратилган реклама бюджети ҳар йили ортмоқда. 2028 йилга бориб реклама бюджети 225 миллион АҚШ долларини ташкил этиши прогноз қилинмоқда, бундай реклама туфайли бизнинг сайёҳлик йўналишларимиз ва брендларимизнинг кўрки ва жозибадорлиги сезиларли даражада ошади.
     Масалан, «goturkiye.com» платформаси дунёдаги энг кўп кўриладиган туризм сайтларидан бири, бу ерда гастрономия, эътиқод ва велосипед туризми йўналишлари каби 50 дан зиёд туристик маҳсулотимиз тар­ғиб қилинади.
     Анатолия худуди археологик ва табиий қадриятлар нуқтаи назаридан муҳим кино индустрия платосидир. Сўнгги йилларда қабул қилинган ҳуқуқий меъёрлар туфайли Голливуд ва Болливуднинг продюссерлик компаниялари суратга олиш учун мамлакатимизга кела бошлади. 2022 йилда хорижий продюссерлик компаниялари Туркияда 17 та бадиий ва 58 та ҳужжатли фильмни суратга олишди.
     Айни пайтда Туркия 152 мамлакатда 600 миллиондан ортиқ томошабинига эга бўлиб, АҚШдан кейин дунёда энг кўп сериал ва фильм экспорт қилувчи давлат ҳисобланади. Бу киноасарлар туфайли турк тилига ҳам қизиқиш ортмоқда.
     – Молиявий масалалар ҳар қан­дай соҳада муҳим аҳамиятга эга. Туркияда туризм секторининг инвесторлари кимлар – молиявий барқарорлик ва тараққиётни таъ­минлашда давлат ва хусусий секторнинг улуши қанча?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.