Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида янги босқичга чиқмоқда. Қабул қилинган фармон ва қарорлар бозорни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, молиявий инструментлар турини кенгайтириш ҳамда рақамли ечимларни жорий этиш орқали инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган. Ушбу интервьюда «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Файзулла ТАШОВ билан капитал бозоридаги асосий ўзгаришлар, токенизациянинг аҳамияти ва биржанинг янги миссияси ҳақида сҳбатлашдик.
– Файзулла Муратович, 2025 йил якунларига кўра капитал бозорини ривожлантириш давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сизнингча, бу йил капитал бозоридаги энг муҳим институционал ўзгаришлар нималардан иборат бўлди?
– 2025 йил якунларига кўра капитал бозорини ривожлантириш давлат иқтисодий сиёсатининг институционал устувор йўналишларидан бирига айланди. Асосий ўзгариш капитал бозори эндиликда алоҳида молиявий соҳа сифатида эмас, балки иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи тизимли механизм сифатида шакллантирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 18 декабрда қабул қилинган «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–254-сонли фармон капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилаш, капитал бозорини чуқурлаштириш ва янги молиявий воситаларини жорий этиш бўйича комплекс ёндашувни белгилаб берди. Ушбу ҳужжат давлатнинг капитал бозорини ривожлантиришга бўлган узоқ муддатли сиёсий иродасини аниқ намоён этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ–359-сонли қарори молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш учун мустаҳкам институционал асос яратиб, капитал бозорида рақамли ечимлар ва инновацион молиявий инструментларни жорий этиш жараёнларини жадаллаштиради. Хусусан, қарор доирасида рақамли активлар ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш, шу жумладан, барқарор токенлар айланмаси учун махсус ҳуқуқий режим «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш назарда тутилди. Ушбу режим доирасида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимлари бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мазкур режимни жорий этиш ва унинг амал қилиш муддатини белгилаш ваколатлари тегишли давлат органларига юклатилди.
Шу билан бирга 2026 йил 1 январдан бошлаб резидент юридик шахслар томонидан токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишга рухсат берилиши, лицензияга эга фонд биржаларида уларни жойлаштириш ва муомалага киритиш учун алоҳида савдо майдончаларини ташкил этиш белгиланди.
– Республика Президентининг «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–254-сонли фармони қандай асосий муаммоларни ҳал этишга қаратилган ва у капитал бозори иштирокчилари учун қандай янги имкониятлар очади?
– Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ПФ–254-сонли фармонини Ўзбекистон капитал бозорини сифат жиҳатдан янгилашга қаратилган стратегик ҳужжат, деб баҳолаш мумкин. У аввало, молия бозоридаги молиявий инструментлар танловини кенгайтириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция қилишга қаратилган.
Фармонга мувофиқ 2030 йилга қадар фонд бозори орқали камида 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиш, шу жумладан 5 трлн. сўмлик корпоратив облигациялар чиқариш вазифаси белгиланди. «Тартибга солиш қумдони» доирасида валютада облигациялар чиқариш, таъминотсиз облигациялар эмиссияси ва икки томонлама листинг механизмларининг жорий этилиши эмитентлар учун янги молиялаштириш манбаларини, инвесторлар учун эса кенгроқ инвестиция имкониятларини яратишни кўзда тутади.
Шу билан бирга, халқаро компаниялар қимматли қоғозларини маҳаллий бозорда жойлаштириш ҳамда IOSCO тамойиллари асосида назоратни кучайтириш орқали бозорда шаффофлик ва ишонч сезиларли даражада оширилмоқда.
Умуман олганда, мазкур фармон капитал бозорини иқтисодиётнинг муҳим инвестицион драйверига айлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро молия бозорларига интеграциясини жадаллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий ва институционал асос бўлиб хизмат қилади.
– Маҳаллий компанияларга хорижий валютада корпоратив облигациялар чиқаришга рухсат берилмоқда. Бу қарор экспортчи компаниялар, инвестиция лойиҳалари учун қандай устунликлар яратади?
– Маҳаллий компанияларга хорижий валютада корпоратив облигациялар чиқариш имконияти стратегик жиҳатдан муҳим қадам ҳисобланади. Аввало, бу валюта хавфини камайтиради, чунки экспортчи компаниялар тушумни хорижий валютада олади ва молиялаштиришни ҳам шу валютада жалб этиш орқали курс ўзгаришларидан келиб чиқадиган йўқотишлар олди олинади.