- Economic Bulletin of Uzbekistan - https://evu.uz/en -

(O´zbek) Korxona faoliyatiga bir nazar

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 07.08.2015 @ 17:55 In Новости | No Comments

Sorry, this entry is only available in Uzbek [1]. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг Остона қишлоғида «Янгиариқ газобетон» масъулияти чекланган жамияти янги ғишт ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Корхонада замонавий технологиялар ёрдамида янги турдаги пишиқ ғишт –  газоблок тайёрланади, – деб хабар бермоқда telegraf.uz сайти.

     Мақолада ёзилишича, цемент, қум ва махсус кукун аралашмасидан тайёрланадиган маҳсулотнинг ҳар бири 14-16 дона ғишт катталигига тенг келади. Аммо у ғиштдан икки баробар енгил бўлиб, пишиқлиги жиҳатидан ҳам ундан анча устун. Бунда бино пойдеворига тушадиган оғирлик камайиб, ундан фойдаланиш муддати узаяди.
     Иш жараёнлари компьютер ёрдамида амалга оширилади. Корхонада меҳнат қилаётганлар касб-ҳунар коллежини битказган ёшлардир. Корхона жамоаси келгусида бошқа тур маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ҳам ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Article printed from Economic Bulletin of Uzbekistan: https://evu.uz/en

URL to article: https://evu.uz/en/novosti/o-zbek-korxona-faoliyatiga-bir-nazar.html

URLs in this post:

[1] Uzbek: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-korxona-faoliyatiga-bir-nazar.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.