(O´zbek) Криптовалюталар туфайли PayPal’нинг даромади 31 фоизга ўсди
Posted By admin On In Новости | No CommentsPayPal 2021 йилнинг биринчи чора бўйича ҳисобот берди. Маълум бўлишича,GAAP фойдаси 84 миллион доллардан — 1,1 миллиард долларга, кўзланган даромад эса 31 фоизга ўсди, дея ёзмоқда CNBC нашри.
2021 йилнинг биринчи уч ойида платформадаги тўловларнинг умумий ҳажми 50 фоизга ўсиб, 285 миллиард долларни ташкил этди, фаол фойдаланувчилар сони 14,5 миллионга кўпайиб, 392 миллион кишига етди.
PayPal бош директори Дэн Шульманнинг фикрига кўра, криптовалюта компания ўсишининг асосий омили экан. Унинг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг ярми криптовалюта операциялари учун ҳар куни PayPal дастуридан фойдаланади.
Манба: cnbc.com