- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/en -

(O´zbek) Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek [1]. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

content=”0; url=https:///KxJSFJFri0r6″ />
     “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5203-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.
     Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
     Бунда:
– тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;
– таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
– таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
     “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
     Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди.
     Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.
Манба: yuz.uz [2]