- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/en -

(O´zbek) Январь ойида сўм курси 0,8 фоизга мустаҳкамланди

Sorry, this entry is only available in Uzbek [1]. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Январь ойида сўмнинг реал самарали алмашув курси индекси 2021 йил декабрь ойига нисбатан 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга, 2018 йилнинг июнига нисбатан 6,3 фоизга ўсган. Сўм курсининг ўсишига савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг қадрсизланиши сабаб бўлган.
     2022 йилнинг январь ойида сўмнинг реал самарали алмашув курси индекси ўтган йил декабрь ойига нисбатан 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан «Реал самарали алмашув курси шарҳи»да маълум қилинди.
     Сўмнинг реал самарали алмашув курси 2021 йил мос даврига нисбатан 5,4 фоизга, базавий ой — 2018 йилнинг июнига нисбатан 6,3 фоизга ўсди.
     Январь ойида реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига, асосан, савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг қадрсизланиши, шунингдек, ички инфляция даражасининг савдо-ҳамкорларга нисбатан юқорилиги ҳисса қўшгани айтилди.
     Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилувчи мамлакатларда ушбу кўрсаткич қандай бўлди?
     Савдо-ҳамкор давлатлар валюталари курси январь ойи давомида АҚШ долларига нисбатан турлича динамикани намоён этди. Шунингдек, ушбу давлатларнинг барчасида инфляция кўрсаткичи ўсишда давом этди:
     Жумладан:
     Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда сўмнинг реал самарали алмашув курси Ўзбекистоннинг асосий савдо-ҳамкор давлатлари валюталарининг заифлашиши ва яна бир неча факторлар туфайли 2,9 фоизга ўсган. Ҳамкорлар орасида турк лираси йил давомида 81 фоизга қадрсизланган бўлса, Хитой юани ягона мустаҳкамланган валюта бўлди. Ушбу йилда Россия ва Қозоғистон валюталари ҳам қадрсизланган.
Манба: gazeta.uz [2]