- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/en -

(O´zbek) Yakka tadbirkorlik

Sorry, this entry is only available in Uzbek [1]. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛДП ташаббуси билан якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган мулоқот ўтказилди. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ муносабатлар Фуқаролик кодекси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг айрим моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қатор меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солиб келинмоқда. Сўнгги пайт яратилаётган имкониятлар туфайли аҳоли орасида тадбиркорликнинг мазкур тури билан шуғулланишга бўлган қизиқиш кучайган. Якка тадбиркорлик нафақат мамлакат бюджети учун ўзига хос даромад манбаи, балки фуқароларнинг бандлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳамдир. Мулоқотда тадбиркорликнинг ушбу тури имкониятларидан тўлақонли фойдаланилмаётгани ҳақида танқидий фикрлар билдирилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида тегишли қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, соҳани тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш таклифи илгари сурилди.