- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 14.10.2016 @ 12:30 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Масалан, Косонсойдаги «Чашмаи сафед» фермер хўжалиги раҳбари Ҳамидхон Мўйдинхўжаев бугунги кун­нинг чинакам тадбиркор кишилари қандай бўлишини, улар кўп нарсаларга қодир шахслар эканлигини амалда исботлади. Мазкур фермер хўжалигида қишлоқ хў­жалик маҳсулотлари етиштириш, уни қайта ишлашда катта тажриба мактаби юзага келмоқда. Бу ерда фаолият кўр­сатаётган цех энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, қаймоқ, сметана, пишлоқ, сузма, майонез, шунингдек, истеъмол бозорида талаб юқори бўлган колбаса ва гўшт маҳсулотлари ҳам тайёр­лан­моқда. Ҳа, бизнеснинг катта йўлига чиқиб, улкан муваффақи­ятларга эришаётган Ҳамидхон Мўйдинхўжаев каби фермерларимиз вилоятимизда кўпчиликни ташкил этади.
     Қолаверса, вилоят ҳудудида аграр соҳа­нинг чорвачилик, паррандачилик, ба­лиқчилик ва асаларичилик тармоқ­ла­рини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган алоҳида дастур асосида иш олиб борилмоқда. Ушбу дастур бўйи­ча янги-янги субъектлар ишга туширилиб, кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Жумладан, кейинги пайтларда йирик шоҳли қорамоллар боқишга ихтисос­лаш­тирилган 254 та хўжалик ташкил этилди. Бу эса, аҳо­лининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қон­дирмоқда. Шунингдек, паррандачиликда 51 та ва балиқ­чиликда 200 та хўжалик ташкил этилди. Масалан, Чортоқ туманидаги «Мусаффо иқлим транс» МЧЖда йилига 1300 тонна сутни, Наманган шаҳридаги «Афруз Камол Наби» МЧЖда 12000 тонна мевани қайта ишлаш­га мўлжалланган, «Risola oil press» масъулияти чекланган жамиятида эса 525 тонна омихта ем тайёрлашга мўл­жал­ланган қувватлар ишга туширилди.
     Айни пайтда вилоятнинг пахта далалари, боғ-роғ­ларида иш авж палласига чиққан. Саховатли заминда оилавий бизнесни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган томорқа эга­ларининг шашти баланд. Қишлоқ­ларда ўзгаришлар катта, аҳоли турмуши тобора фаровонлашиб, рўзғор­ларига барака киряпти. Ҳудудлар кўркига кўрк қўшаётган замонавий тураржойлар, инфратузилма иншоотлари эса йилдан-йилга кўпаймоқда. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғри­си­да»ги қарорига мувофиқ, вилоятимиздаги янги қишлоқ массивларида 4027 та намунали уйлар барпо этилди. Қу­рилишга жами 496 млрд сўм сарфланди. Орзулар ша­ҳарчаси каби бунёд этилаётган ушбу массивлар барча туманларимизда кў­пайиб бор­моқда. Жорий йил охирига қадар бунёдкорларимиз яна 27 та даҳада 911 та замонавий уй-жойларни ўз соҳибларига топширади.
     Албатта, кишига хуш кайфият ба­ғишловчи бунёдкорлик ишлари вилоятнинг барча жабҳаларини қамраб олган. Масалан, Наманган шаҳридаги бутунлай янгича қиёфа касб этган Бобур шоҳкўчасидаги қурилиш ишлари юқори суръатда давом эттирил­япти, Тўрақўрғон кўчасидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари, вилоят марказининг бошқа ҳу­дудларида қад ростлаётган иншоотлар ҳам вилоят аҳлини бениҳоя қувонтир­моқда. Бундан ташқари, қатор маҳаллалардаги тадбиркорлар ҳам аҳолига қулайлик яратиш мақсадида замонавий савдо ва маиший хизмат шохобчалари қуриш ишларига катта эътибор бермоқда.
     Вилоятимиз ўзига хос тарзда қа­ди­мий тарихи ва замонавий тарақ­қиёт имкониятларидан келиб чиқиб, диё­римизнинг улкан маданият ва маъ­навият марказларидан бирига айланмоқда. Бу эса, ҳудудда сайёҳлик со­ҳасини тараққий эттиришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда вилоятда 126 тадан ортиқ туризм объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг 35 таси Наманган шаҳ­рида жойлашган. Шаҳар ва туманлардаги 27 тадан зиёд тарихий маданий мерос объектларининг аксариятида туристик маршрутлар йўлга қўйилган. Яъни, Наманган шаҳри­даги «Мулла Қирғиз» мадрасаси, Ота Валихон тўра, Шайх Исҳоқ эшон мас­жидлари, Ҳазрати Мавлоно Лутфуллох Чустий мажмуаси, Мулла Бозор Охунд мақбараси сингари табаррук қадамжолар бор. Тўрақўрғон туманидаги «Ахсикент» ва Поп тумани­даги «Мунчоқтепа» тарихий маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг «Умум­инсоний қадриятлар» ки­тоби рўйхатига киритиш бў­йича таклифлар берилди.
     Шарқнинг машҳур оташнафас шоири Бобораҳим Машраб Наманганда таваллуд топган. Шу муносабат билан, ҳар йили анъанавий тарзда машрабхонлик тадбирлари ўтказила­ди. Қолаверса, Наманган гуллар шаҳ­ри, деб ҳам бежизга айтилмайди. Ма­на, ярим асрдирки вилоят марказида гуллар байрами нишонлаб ке­лин­моқда.
     «Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизга чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда, «Эртага ким бўлишимиз, қандай марраларни эгаллашимиз керак?» деган савол устида ўйлашимиз, балки, амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим», деган эди Юртбошимиз. Озод ватанимизнинг обод гўшаларидан бири бўлган Намангандаги ҳаётбахш ўзгариш­лар, вилоят аҳлининг бугунги ҳаётдан мамнун ва мас­рурлиги, эртанги мақ­садлар ижобати йўлидаги фидокорона меҳнати юқоридаги гапга ҳамо­ҳанглиги билан катта аҳамиятга эга. Шу боис ҳам, бугун бутун юртимиз қатори Наманганда ҳам мустақилли­ги­мизнинг 25 йиллиги – Улуғ байрам шукуҳи кезмоқда. Жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда жондан азиз Ватанимиздаги улкан ўзгаришлардан онгу шуури юк­салаётган замондошларимизнинг шук­ронаси баралла акс этиб ту­рибди.
 
Хайрулла БОЗОРОВ,
вилоят ҳокими

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/8605.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/8605.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.