(O´zbek) Barkamol avlodni tarbiyalash dasturi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Оила – мустаҳкам қўрғон. Халқимизнинг азалий урф-одатлари ва анъаналарида оилани муқаддас санаш, уни мустаҳкам қўрғон сифатида асраб-авайлаш ва фар­зандлар тарбиясига бағри кенглик билан қараш чуқур илдиз отган. Бу маънавий илдизларда «Она ва бола соғлом – оила бахтли, оила бахтли – жамият мустаҳкам», деган ҳаётбахш ақидалар мужассам. Бежизга эмас, ҳукуматимиз томонидан мустақиллик йилларида ушбу таомилга жиддий эътибор берилиб, ҳар йили ижтимоий–иқтисодий соҳаларни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари комплекси тайёрланиб, уларни амалга ошириш учун салмоқли миқдордаги бюджет маблағлари жалб этилмоқда.
     Шу жумладан, 2016 йилда амалга оширилиши мўлжалланган «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижросини таъминлаш учун давлат бюджетидан қарийб 7,5 трлн сўм ва 180 млн АҚШ долларидан зиёд маблағ ўзлаштирилди. Шунинг ҳисобидан ҳар бир оилада соғлом муҳитни қарор топтириш, маънавий баркамол ва жисмонан етук авлодни вояга етказиш ишларига улуш қўшиш учун жиддий ҳаракат дастури амалга оширилди. Бу эса, ўз навбатида, ёшларнинг вояга етишида, таълим-тарбиясида, оиланинг иқтисодий ва маънавий-ахлоқий асослари мустаҳкамланишида, соғлиқни сақлашда, таълим тизими самарадорлигини оширишда ҳаётбахш ишларга йўл очди.
     Жумладан, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли, айниқса, аёллар учун етарли шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий уй-жой, ижтимоий ин­фратузилма объектларини барпо этиш, тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар ва сервис даражасини оширишга эътибор берилди. Халқимизнинг орзу-ҳаваслари ушалиши, ҳаётининг мазмуни фарзанд­лар камолини кўриш билан боғлиқ. Бу менталитетга хос бўлган жиҳат давлатимиз сиёсати, мамлакатимизнинг стратегик мақсадларида ҳам ўз ифодасини топган. Яъни, мазкур дастуриламал фикр замирида соғлом, юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган, етук ва касбий тайёргарликка эга ёшларни тарбиялаш вазифаси намоён бўлади. Ҳеч шак-шубҳасиз, мустақиллик йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида болаларнинг соғлом туғилиши ва баркамол улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.
     Яна бир муҳим жиҳат, жамиятимизнинг туб асослари соғлом бўлишида, энг аввало, оиланинг муҳим ўринга эга бўлишида оналар ва болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ижобий таъсир кўрсатиш қудрати ни­ҳоятда катта. Чунки, инсоннинг илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари, аввало, оилада шаклланади, яъни боланинг характери ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, меҳр-оқибат, ор-номус, ота-онага, кекса авлод вакилларига ҳурмат каби тушунчаларнинг пойдевори ҳам оила шароитида, ҳам маҳалла муҳитида шаклланади.
     Оила ва оилавий муҳитни ҳар жиҳатдан ибрат масканига айлантириш азал-азалдан миллий менталитетимизга хос бўлган, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятлар асоси, халқнинг турмуш ва тафаккур тарзини шакллантирувчи мезон сифатида эътироф этиб келинади. Ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкам боғлашда, аҳиллик ҳамда тотувлик, эҳ­тиёжманд кишилар ҳолидан хабар олишни ёшларга ўргатишда оилавий муҳитнинг ўрни ва таъсири беқиёс.
     Маҳалла тинч ва обод – тараққиёт илдам! Мамлакатимизда Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари тамойилини рўёбга чиқаришда фуқаролар йиғинлари ролини кучайтиришга катта эътибор берил­моқда. Бугун маҳалланинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол авлодни тарбиялашда мустаҳкам таянч, ягона мақсадга бирлаштирувчи, ижтимоий ривожланишни таъминловчи тизим сифатидаги аҳамиятини эътироф этиб, тан олаётган халқаро мутахассислар, экс­пертлар сони кўпайиб бормоқда.
     Халқимиз оилапарвар миллат. Бу юртда бирорта ота-она йўқки, жигарбандининг соғлом ва баркамол, маънан етук, билимли, ақл-заковатли бўлиб улғайишини истамаса?! Уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда фарзандининг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини, элу юртга нафи тегадиган даражадаги инсон бўлиб камолга етиши учун бор куч-қувватини, асосий капиталини мазкур мақсадни рўёбга чиқариш учун қаратади. Шу мақсад йўлида ўз ҳузур-ҳаловатидан, ҳатто, шахсий орзу ҳавасларидан воз кечади. Бу таомилга муносабат, айниқса, мустақиллик давридан бошлаб янада ўзгача тус олди.
     Бу борада аждодларимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига эътибор қилсак, улар шахснинг насл-насабига, етти пушти тозалигига, авлодининг соғлиғига жиддий муносабатда бўлганини кўрамиз. Масалан, энг қадимий қўлёзмаларимиздан бири – «Авесто»да ҳам оила муқад­дас саналгани, соғлом бола юрт корига яраши ҳақида ибратли фикрлар қайд этилган.
     Тиббиёт талаб даражасида бўлиши, соғлом она ва соғлом бола ҳақида гап кетар экан, унинг асосий омиллари хусусида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Албат­та, мамлакатимиз ҳудудларида ташкил этилган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг шифохоналардан фарқи шундаки, бундай марказларда ирсий хас­таликлар билан туғилиш, ногиронлик ва юқумли касалликларнинг олдини олиш, оналар ва болаларга юк­сак си­фатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари ниҳоятда кенг. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказида биринчилардан бўлиб, бепуштликни даволашнинг ноёб усуллари қўл­ланила бошланди. Бу жиҳат, дунё тажрибасида камдан-кам дав­латларда татбиқ этилаётган ҳолат, деб бемалол айтиш мумкин.
     Таълим тизими – халқаро андозаларга жавоб берадиган бўлса, таълим тизимидаги муваффақиятлар ижти­моий тараққиётни таъминловчи устувор йўналиш – таълим сифати билан чамбарчас боғлиқ. Яъни, ушбу сиё­сатнинг ажралмас қисми – ёш авлодга дунё андозалари бўйича сифатли таълим бериш, уларни комил инсон қи­либ тарбиялаш, жамиятда ўз ўрнини топиши учун мус­таҳкам пойдевор қўйиш юқорида қайд этилганидек, бар­чамизга жуда катта масъулият юклайди. Ёш авлодни ке­лажакда етук мутахассис, мушоҳадали ва тўғри қарор қа­бул қилиш салоҳиятига эга кадрлар сифатида тайёрлаш ўта долзарб масала эканлигини жуда теран англаймиз. Шунинг учун ҳам, энг аввало, уларни Она юртга муҳаббат, миллий ўзлигини англаш руҳида тарбиялаш, замон билан ҳамнафас билим олишга интилиши учун руҳлантириш, мавжуд қобилиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш тақозо этилади.
     Энг муҳими, келажагимиз эртаси бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом, янгича эркин фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қодир бўлган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси сифатида Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган баркамол авлодни тарбия­лаш ижтимоий сиёсатимизнинг бош мақсадидир!
 
Анвархон САЙДАХМЕДОВ,
«O‘zIA» махсус мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.