- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Islohotlar yurt ravnaqi, xalq farovonligi uchun

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 02.02.2017 @ 16:49 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақиллик туфайли мамлакатимизда аҳо­лини моддий, ижтимоий ва маънавий қўл­лаб-қувватлаш, уларга манзилли хизмат кўрсатиш каби эзгу ишлар давлат ва жамоат ташкилотлари зиммасидаги асосий вазифалардан бирига айлантирилди. Иқ­ти­содиётни ривожлантириш бўйича мавжуд салоҳиятни ишга солишга қаратилган саъй-ҳаракатлар меҳнат аҳлига муносиб яшаш шароитини яратиб бермоқда. Бунинг натижасида халқимиз турмуш тарзи юксалиб, ютуқлар салмоғи ошиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг тинч-тотув яшашини таъминлашда, оилаларни мустаҳкамлашда ва ёшлар тарбиясида муҳим омил бўлмоқда.
     Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари дадил қадам қўяётган, тараққиётнинг «ўзбек модели» асосида юксак марраларни забт этаётган, жадал суръатда ривожланаётган мам­лакатимизда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши фаолияти ҳам кен­гайиб бормоқда. Айни пайтда уюш­манинг жойлардаги бўлинмалари то­монидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Соғлом она ва бо­ла йи­ли» давлат дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ушбу дастур асосида меҳ­нат жамоаларида дас­турнинг мақсад ва моҳиятини тарғиб этувчи «Маънавият соатлари», давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилди. Шунингдек, оилани, оналик ва болаликни муҳо­фаза қилиш, аёллар манфаатини ҳи­моя қилиш, соғлом болани тарбиялаш, оила институтини мустаҳкам­лашга қаратилган меъё­рий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланди.
     Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғ­рисида»ги қонуни лойиҳаси тайёрла­нишида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинди. Халқа­ро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекис­тон Республикаси томонидан ратификация қилин­ган 138, 182, 100, 103 ҳамда 111-Конвенцияларига иш берувчилар томонидан риоя этиш талаби корхона, ташкилот ва муассасаларда тузилган 90276 та жамоа шартномасига киритилган бўлиб, уларга амал қилиниши юзасидан касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
     «Ишонч телефонлари» орқали 856 нафар аёлга ҳуқуқий маслаҳат берилди, 602 та мурожаат бўйича талаблар қаноатлантирилди, 552 нафар аёлнинг қонуний ҳуқуқи тикланди. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ҳомиладор аёллар соғлиғи­ни сақлаш, ёш оналар ва болаларни пар­вариш қилиш ишларини кучайтириш йўналишларида ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қи­лаётган 416 нафар аёл, 406 нафар таъ­лим ҳамда тиббиёт ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги сана­торийларда бепул даволанди. «Умид гулшани» санаторийсига ёш оилаларнинг 209 нафар аъзоси учун йўлланма берилди. Шунингдек, санаторийлар атрофида жойлашган маҳал­ла­лардаги 1145 нафар она ва бола тиббий ташхисдан ўтказилиб, амбулатор шароитда соғломлаштирилди. Мустақиллик байрами арафасида эҳ­тиёжманд оилаларнинг 4060 нафар аёли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакати­мизда ишлаб чиқарилган электр-маиший техника жиҳозлари билан таъ­минланди. Жойларда «Соғлом она – соғлом бола» шиори остида «Аёли қадрланган диёр», «Аёл борки олам мунаввар», «Аёл оила қўрғони ва ча­роғбони» каби мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбат­лари ва учрашувлар ўтказилди. Иқ­тисодиётнинг турли тармоқларида, хусусан, ишлаб чиқариш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган, фермерлик ва тадбиркорлик, касаначилик ва уй меҳнати билан юртимиз равнақига ҳисса қўшаётган илғор ва фаол хо­тин-қизлар, фахрий аёллар рағбат­лантирилди. Меҳнат муҳофазаси ма­салалари йўналишларида 468 та кор­хо­нада тушунтириш ишлари, 315 та корхонада «Аёл оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таян­чи» мавзуида тренинг ўтказилди. Кор­хона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш бўйича олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, қа­рийб 2,4 млн нафар хотин-қизнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги аниқланди.
     Тиббиёт муассасалари, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техника базасини ва кадрлар са­лоҳиятини мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар дои­расида касаба уюшмалари фаол иш­тирок этганини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Масалан, Фарғона вило­яти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ва турли ҳудуд­ларда яшаётган 19 нафар жисмоний имконияти чекланган болаларга Қува ва Бешариқ туманларидаги она-бола тиббий сиҳатгоҳларида да­воланиш учун ҳомийлик ёрдами кўр­сатилди. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳудудлардаги тиб­бий ёрдамга муҳтож, қандли диабет касаллигига чалинган, эшитиш қобилияти туғма паст бўлган 280 нафар ре­продуктив ёшдаги аёллар ва 14 ёшгача бўлган болалар эшитиш аппарат­лари ҳамда глюкометрлар (тест полоскаси) билан таъминланди.
     Қишлоқларда қиз­ларни спорт би­лан мунтазам шуғул­ла­нишга жалб этиш, янги спорт объектлари қуриш, фаолият юритаётганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт ус­ку­налари ва анжомлари билан жи­ҳозлаш йўналиш­ларида ҳам самарали ишлар олиб бо­рилди. Жумладан, республикамизда­ги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда қатор спорт му­со­бақалари ўтказилди. Шунингдек, Федерация кенгаши томонидан ташкил этилаётган «Соғ­лом оила» оилавий спорт мусобақа­ларининг корхона, ташкилот босқич­ларида 100329 та, туман босқичларида 2961 та, ҳу­дудий босқичда 372 та, республика босқичида 28 та оилавий жамоалар иштирок этди. «Кaсaбa-тур» веломарафонининг қуйи бос­қич­ларида 23,7 мингта корхона, ташкилот ва муасса­салардан 3,2 млн.дан зиёд, ҳу­дудий бос­қичларда эса етти минг нафардан ортиқ ҳаваскор велоспортчилар қат­нашди.
     «Касаба уюшмалари – болаларга» акцияси доирасида республикамизнинг турли ҳудудларидаги 17 та таянч мактаб-интернатга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. 12 минг нафар биринчи синф ўқувчиларига тозалик ва саранжом-саришталик тартиб қоидалари­ни сингдириш мақсадида махсус қўл­лан­малар ва санитария-гигиена воситалари тўпламидан иборат совға­лар берилди. Хизмат вазифасини ба­жариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оилалари Ватан ҳимоячилари куни, Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Мустақиллик байрамлари муносабати билан моддий-маънавий қўллаб-қувватланди.
     Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, иқтидорли ўқувчилар ва эҳтиёжманд оилаларнинг 14 минг на­фарга яқин фарзандлари музейлар, ма­даният ва истироҳат боғлари, театрларга олиб борилди. 1228 нафар болажонларнинг «Биз – Мустақиллик фарзандларимиз» шиори остида тарихий шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилди. Ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан, жами 140 нафар кўзи ожиз талаба ва ўқувчилар махсус мактаб ан­жомлари билан таъминланди. «Турон», «Умид гулшани», «Термиз марвариди», «Оқтош» санаторийларида кенг кўламдаги қурилиш, реконструк­ция ва капитал таъмирлаш ишла­ри амалга оширилиб, санаторийлардаги мавжуд «Она ва бола» бўлимла­рида оилавий дам олиш ва бола­лар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
     Мамлакатимизда тинчлик, осо­йишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳ­тиром, эр-хотин, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин, қўни-қўш­нилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш йўналишида ҳам кенг қамров­ли ишлар амалга оширилмоқ­да. Жумладан, меҳнат жамоаларида мазкур мавзуларга бағишланган «Маънавият соатлари», учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда бой ҳаё­тий тажрибага эга бўлган отахон ва онахонлар, олимлар, ма­ҳалла фаоллари, уруш ва меҳнат фахрийлари иш­тироки таъминланди.
     Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали иш берувчилар ва касаба уюшмалари ижтимоий шериклигида боқувчисини йўқотган, эҳ­тиёжманд оилаларнинг қарийб 50 минг нафар фарзандлари ўқув анжомлари билан таъминланиб, корхоналар ходимларининг 5114 нафар фарзанди учун спорт тўгаракларига қатнаш харажатлари қопланди. Шунингдек, етти минг нафарга яқин аёлнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилди. Икки ёшдан уч ёшгача фарзанди бўлган 20 минг нафар аёлга моддий ёрдам кўрсатилди. Нодавлат мулк шаклидаги кор­хона ва ташкилотларда меҳнат қи­лаётган 8051 нафар ёш болали аёлларнинг ойлик маоши сақланган ҳол­да иш вақти ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди. Рес­публикамизнинг турли ҳудудларида­ги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 1000 нафарга яқин аёлнинг Хива, Тошкент, Самар­қанд, Бухоро каби тарихий шаҳар­ларга саёҳатлари уюштирилди. Қола­верса, Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таҳсил олаётган 300 нафар эҳтиёжманд, иқтидорли талаба қизларга касаба уюшмаларининг сти­пендияси берилди. 2016 йилги Манзилли дастурга асосан Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Сур­хондарё вилоятидаги «Амударё соҳи­ли», «Бешбулоқ Сурхон-Шеробод», Хо­размдаги «Автомобилчи» оромгоҳ­ларида кенг кўламдаги қу­рилиш, реконструкция ишлари амалга оширилиб, болажонларнинг етарли даражада соғломлаштирилиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.
     Ёз мавсумида 1214 та оромгоҳда 303 минг 74 нафар бола, улардан стационар оромгоҳларда 163 минг 828 нафар, кундузги ором­гоҳларда 139 минг 246 нафар ўғил-қизнинг дам оли­шига эришилди. Шу жумладан, 4560 нафар Оролбўйи ҳудуди болалари, 500 нафар иқти­дорли болалар, «Анг­рен-Поп» электр­лаштирилган темир йўли қурили­шида иштирок этган ходимларнинг 20 нафар фарзанди, «Меҳ­рибонлик» уйларининг 2 минг 807 на­фар тарбияланувчиси, турли соҳа хо­димларининг 45 минг нафарга яқин фарзанди, республика маҳаллалари­да истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг 4 минг 73 нафар ўғил-қиз­лари давлат бюджети, касаба уюш­малари, «Маҳалла» жамоат фонди ҳам­да корхона, ташкилот ва муассасалар маблағлари ҳисобидан бе­пул соғломлаштирилди.
     Республика бўйича 242 та ихтисослаштирилган оромгоҳлар ташкил этилиб, уларга 26 минг 483 нафар, 140 та меҳнат ва дам олиш оромгоҳига 5 минг 930 нафар болажонлар ҳамда ўсмирлар жалб этилди. Барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида мавсум давомида «Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамлакати», «Касаба уюшмалари – болаларга» акциялари, «Соғлом бола – юрт келажаги» шиори остида «Соғломжон-полвонжон», «Спорт – бу саломатлик», «Ёш қутқа­рувчилар» каби 11,5 мингдан ортиқ маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Шунинг­дек, ҳудудлардаги корхона, ташкилотлар балансида бўлган маданият саройлари ҳамда туман, шаҳарлар­даги маданият ва аҳоли дам олиш мар­казларида фаолият юритувчи бола­лар бадиий жамоалари иштирокчилари ўртасида «Истиқлол ғун­ча­лари» Республика кўрик-танлови ўтказилиб, санъатга иқтидори баланд бўл­ган ўғил-қизлар рағбатлантирилди.
     Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало, қизларни ишга жой­лаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва имтиёзли кредитлар ажратиш, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун, шунингдек, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун кредитлар ажратиш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилди. Жамоа шарт­номалари ва келишувлари орқали 1175 та корхонада 3500дан зиёд ёш оилага узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қуриш­га фоизсиз cсудалар ажратилди. 21262 та корхонада ёш оилалардан қарийб 61 минг нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Аҳолига сервис ва пулли хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш ҳисобига коллеж битирувчилари ва хотин-қизлар учун республика бўйи­ча жами 4882 та янги иш ўринлари яратилди.
     Хулоса ўрнида айтиш лозимки, Ўзбекистон касаба уюшмалари иқти­со­диётимиз турли тармоқларида меҳ­нат қилаётган ходимларнинг ижти­моий-иқтисодий манфаатлари ва меҳ­нат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳар то­монлама ҳимоя қилиш баробарида халқимиз турмуш сифати ва даража­сини оширишда муҳим омил бўл­ган ижтимоий йўналтирилган давлат дас­турларини татбиқ этишга муносиб ҳис­са қўшади.
 
Муҳаббат ЎРМОНБЕКОВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши матбуот котиби


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/islohotlar-yurt-ravnaqi-xalq-farovonligi-uchun.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/islohotlar-yurt-ravnaqi-xalq-farovonligi-uchun.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.