- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Jizzax: yuksalish yo‘lidagi dadil odimlar

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 05.07.2017 @ 15:49 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимиз ҳудуд­лари­да бўлгани каби Жиззах ви­лоятида ҳам кенг кўлам­даги қури­лиш-таъмир­лаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оши­рил­моқда. Бунинг натижасида шаҳар ва туманлар қиёфаси тубдан ўзгариб, янада кўркамлик касб эт­моқ­да. Белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда ислоҳотларнинг ви­лоятдаги ижроси ўз вақтида таъминланаётгани боис, ҳудудда нафа­қат қури­лиш, балки барча соҳалар бирдек ри­вожланмоқда. Хусусан, равон йўллар, қулай инфратузилма, сав­до ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, юқори даражадаги транспорт ва ало­қа хизмати, замонавий маданий ва маъмурий бинолар қурилиши, кор­хоналарда ишлаб чиқариш суръатлари бар­қа­рор ўсиши вилоятнинг са­ноатлашишига хизмат қилмоқда.
     Масалан, жорий йил бошида рўйхатга олинган 1782 та саноат корхонасидан 16 таси йирик, 1766 таси ки­чик корхоналар бўлиб, шундан 1611 таси ёки 90,4 фоизи тўлақонли фаолият юритмоқда. Ўтган йили вилоят ми­қёсида умумий қиймати 371,1 ­млрд сўмлик 304 та саноат объекти фойда­ланишга топширилиб, 6310 та янги иш ўрни ташкил этилди, 43 турдаги янги саноат маҳсулотлари ишлаб чи­қари­лиши йўлга қўйилиб, қарийб 856 ­млрд сўмлик қўшимча қувватлар яратил­ди. Республикамиз Биринчи Президенти­нинг ташаббусига кўра, «Жиззах» ЭИЗ ташкил этилиб, инвесторларга имтиёз ва преференциялар берилиши, зарур шарт-шароитлар яратилиши нафақат ЭИЗ фаолиятини самарали ташкил этиш, балки ҳудудда иш­билармонлик муҳити ях­ши­ланиши, иш­лаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси изчил ривожланиши, энг асосийси бандлик ўси­шида муҳим аҳа­мият касб этди. Эркин иқтисодий зонадаги 23 та корхона то­монидан умумий қиймати 91,3 млн долл.га тенг 1324 та янги иш ўрни яра­тилди. Айни пайтда мазкур корхо­налар томонидан 50 турга яқин экс­портбоп, юқори технологик маҳсулот­лар ишлаб чиқа­рилмоқда.
     Маҳаллийлаштириш дастури доирасида вилоятда 2014–2016 йилларда 147,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 875 минг доллар ҳажмида чет эл валютаси иқтисод қилиниши боис, 2016 йилда импорт ҳажми 2014 йилга нисбатан 8 фоизга қисқарди. Мазкур корхоналарнинг мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда муносиб ҳиссаси борлигини эътироф этган ҳолда, ишлаб чиқариш салмоғи йилдан-йилга ошаётгани ҳамда жа­ҳон бозоридан мустаҳкам ўрин ола­ётганини таъкидлаш жоиз. Йирик кор­хоналарда амалга оширилган модер­ни­зация­лаш туфайли, минглаб маҳал­лий аҳо­ли, айниқса, ёшлар бандлиги таъминланиб, рақобатбардош маҳсу­лотлар улуши кўпайиб бормоқда. Бир­гина «Жиззах пластекс» МЧЖда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,3 баробарга ортди. 2016 йили Дўстлик туманида ноёб техника ва технологиялар билан жи­ҳозланган «Фреш стаиль» МЧЖнинг фойдаланишга топ­ширилиши эса, вилоят ишлаб чи­қа­риш сало­ҳия­тини янада юксалтирди.
     Мустақиллик йиллари ташкил этил­ган саноат корхоналарида шифер, це­мент маҳсулотларини қадоқ­лаш учун махсус полипропилен ва полиэтилен қоплар, оҳак, базальт толаси, турли тў­қимачилик маҳсулотлари, бе­тон пли­талари ҳамда деворбоп блоклар ишлаб чиқариш йўлга қўйи­лди.
     Ҳисобот даврида саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсу­лотлар ҳажми қарийб икки трлн сўмни ёки 2015 йилнинг шу даврига нис­батан 117,8 фоиз ташкил этди. Мазкур саноат маҳсулотлари ҳажми­нинг 48,4 фоизи ёки 937,7 млрд сўми ҳудудий тасарруфдаги саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Ҳуду­дий тасарруфдаги саноат корхонала­ри томонидан ишлаб чиқа­рилган маҳ­сулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нис­батан 120,1 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ҳажмининг 99 фоизи нодавлат секторига тўғри келгани тадбиркорликка катта эътибор берилаётганини англатади. Шунинг­дек, ушбу ҳажм­нинг 37,7 фоизи йирик саноат корхо­налари, 28,6 фоизи мик­рофирма ва кичик корхоналар, 5,9 фоизи ёрдамчи саноат ва 27,8 фоизи якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғул­ла­нувчилар ҳиссасига тўғри ке­лади. Са­ноат корхоналари томони­дан қа­рийб 1,2 трлн сўмлик аҳоли истеъмол моллари ишлаб чи­қа­рилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нис­батан 116 фоизни таш­кил этди. Аҳоли жон бошига тўғ­ри ке­ладиган истеъ­мол моллари 913,4 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,7 фоизга ўсди. Истеъмол молларининг 48,6 фоизи ёки 444,2 минг сўмлиги озиқ-овқат ва 51,4 фоизи ёки 469,2 минг сўмлиги ноозиқ-овқат маҳсу­лотларига тўғри келди.
     2017–2018 йилларда вилоятда саноат йўналишида қиймати 2,6 трлн сўмлик 668 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 13613 та янги иш ўринлари яратилади. Хусусан, жорий йилда умумий қиймати 750,1 млрд сўмлик 416 та саноат йўналишидаги ло­йиҳалар амалга оширилиб, 6806 та янги иш ўринлари яратилади. Жумладан, Фориш туманида йилига 2500 тонна базальт толаси, 2976 тонна базальт толасидан арматура ва 250 тон­на майдаланган базальт толаси ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича МЧЖ шаклидаги «Мева инвест индустриал» ХКда дастлабки ишлар бошланган, мазкур объект мустақиллигимиз­нинг 26 йиллиги арафасида тўлиқ фой­даланишга топширилади. Шунингдек, саноатнинг бошқа йўналишларида, шу жумладан, йилига 2000 тон­на кон­дитер маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга «Бону ширинлик­лари» МЧЖ, 5,1 минг тонна балиқ маҳсулот­лари тайёрлаш қув­ватига эга «Топ хол фиш» ХКси ян­ги лойиҳа­лари боис, ишлаб чиқа­риш суръатлари бир неча баробарга ўсиши таъминла­нади.
     Бундан ташқари, «Жиззах» ЭИЗда «Italceramicka» МЧЖ негизида умумий лойиҳа қиймати 19,8 млн доллар ёки йиллик қуввати икки млн квадрат метр керамика плиталари ва керомогранит ишлаб чиқариш, қиймати 28,9 млн долл. бўлган «Mingyuan silu (Tianjing) Industry» компанияси томо­нидан безакли, листли ва ультра­юпқа ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари бошланган. «Mingyuan silu (Tianjing) Industry» компанияси лойиҳанинг 1-босқичини шу йилнинг 3-чорагида ишга тушириши кутилмоқда. МЧЖ шаклидаги «Roison Electronics» ҚК томонидан кенг турдаги замонавий электр жи­ҳозлари ишлаб чиқариш лойиҳаси­нинг 2-босқичи бўйича жи­ҳозларни бўяш, қолиплаш ва зарур ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқ­да. «Beek electro» ҚК негизида қийма­ти 3,2 млн долларлик электр ускуналарини ишлаб чиқариш лойиҳаси бў­йича ишлар жадал суръ­атда амалга оширилмоқда. Ғаллаорол туманидаги «Қўйтош кони» ҚКси то­монидан 100 тонна вольфрам қа­зиш, бирламчи қайта ишлаш ва охра ишлаб чиқа­риш лойиҳасига оид ишлар якунланса, қўшимча 130 га яқин иш ўрни яра­тилади. Қиймати бир млн долларлик «Маржон глобал» МЧЖда субстанция ишлаб чиқариш, Жиззах шаҳ­рида йилига 1200 тонна сут маҳ­сулотлари иш­лаб чиқарувчи «Ало Ал Акс» МЧЖ, Зомин туманида уч минг тонна кала­ва-ип ишлаб чиқариш қув­ватига эга «Зомин текс­тиль» МЧЖ, Пах­такор туманида ғўза­поядан 10 минг м2 ДСП ишлаб чи­қарувчи «Жиззах қурилиш зийнати» ХКси, Зафаро­бод туманида нефтни қайта ишлаш, Ғаллаорол туманида сульфат ка­лий минерал хомашё­си иш­лаб чи­қа­риш лойиҳалари амалга оширил­моқда.
     Жиззах шаҳри ва туманлардаги бунёдкорлик ишларида ҳудудларнинг қиёфасини замонавий архитектура талаблари асосида лойиҳалашга катта урғу берилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳри, А.Навоий маҳалласи ва шу номдаги кўчада мавжуд эски уйлар ўрнига тўққизта кўп қаватли тураржой бинолари, савдо мажмуалари, маъмурий бинолар ҳамда 10500 ўринга мўлжалланган «Сўғдиёна» ўйин­гоҳ мажмуаси, болалар истиро­ҳат бо­ғи ташкил этилди. Мустақиллик кўчасида 3–4-қаватли тураржой бинолари барпо этилиб, шаҳар деҳқон бозори архитектура талаблари асосида қайта қурилди. Жиззах шаҳрида­ги Шароф Рашидов хиёбонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, аҳоли учун қулай инф­ратузилма яратилаётганидан халқ хур­санд. Бу жиҳат уларнинг иш унумига, кўтаринки кайфиятига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Умуман ол­ганда, 2017 йил вилоятда барча молиявий манбалар ҳисобига 1,4 трлн сўмлик капитал маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган. Ҳақиқатда, 1-чоракда 259,1 млрд сўм капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўсиш суръ­ати 110,6 фоизни ташкил этди. Қури­лиш-пудрат корхоналарининг ўз кучлари эвазига бажарилган пудрат иш­лари 236,3 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш сураъти 110,8 фоизга бажарилди. Аҳоли маблағлари ҳисоби­дан 135,4 минг кв.м уй-жойлар, 26 та маиший хизмат объекти, 3,8 минг кв.м савдо дўконлари, 1605 ўринли умумий овқатланиш шохобчалари, 40,8 км ичимлик суви ва 10,6 км табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилди. Барча туманларимизда кенг миқёсда олиб борилаётган, аҳоли учун қулай ва арзон уй-жойлар қу­риш дастурига кўра, жорий йил «Зилол» маҳалласида бешта (22,4 млрд сўм) 7 қаватли 210 та оила учун уй-жойлар қурилиши ва Жиззах шаҳри­нинг «Иттифоқ» ва «Навоий» маҳал­лаларида иккита (8,1 млрд сўм) тўрт қаватли 32-хонадонли «Камолот уй»­лари қурилиши режалаштирилган.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғриси­да»­ги қарорига асосан жорий йилда вилоятда 19 та умумтаълим мактаб­лари, 15 та мактабгача таълим муассасалари, саккизта касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, беш­та соғлиқни сақлаш, бешта болалар спорти иншоотлари, 46 та қишлоқ аҳо­ли пунктларида ичимлик сув объектлари, битта ёнғин хавфсизлиги де­поси, тўртта сел объектлари, иккита «Жиззах ЭИЗ» маъ­мурий биноси қу­рилиши ва инфратузилма объекти, саккизта дренаж, бошқа объектларда тўртта қурилиш-таъмирлаш ишла­ри амалга оширилади. Ҳисобот дав­рида 17,5 млрд сўм ўзлаштирилди.
     Бундан ташқари, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2017 йилда 908 та (103,5 млрд сўмлик) уй-жойлар қу­рилади. Жорий йилнинг 1-чораги­да «Қишлоққурилишинвест» ИК бу­юртмачилигида Ш.Рашидов тумани массивида 32 та (3,6 млрд сўм) икки қаватли (2-3 хонали) ва ўнта бир қа­ватли (2-3 хонали), жами 42 та уй-жой фойдала­нишга топширилиб, уларга таш­қи му­ҳандислик ва транспорт коммуника­циялари объектларидан 0,3 км газ, 0,4 км электр, 0,7 км сув тар­моқлари ва 0,5 км кириш йўлак­лари тортилди.
     АКТ жадал ривожланиб, барча соҳаларни тўлиқ қамраб олмоқда. Бу жиҳат, вилоятимиз ижтимоий ҳаёти­да акс этиб, жумладан, тадбиркорлик рўйхатидан ўтиш, ҳисоботлар топшириш, аҳоли мурожаатлари бўладими, барчасида соҳа ютуқларидан кенг фой­даланилмоқда. Биргина, телекоммуникация хизматлари сифатини оши­риш мақсадида вилоятда 41 та мобиль база станцияси, 60,2 км оптик толали алоқа тармоғи қуриш ва 43 та рақамли телерадиоузатгич ўрнатиш режалаштирилгани ҳолда, январь-март ойларида 26 та мобиль база станциялари, 20,6 км оптик толали алоқа тармоғи ва учта рақамли телерадиоузатгич ўрнатиш ишларига 3072,6 млн сўм миқдорида маблағ сарфланди.
     Шунингдек, халқ таълими, соғлиқ­ни сақлаш, ижтимоий ҳимоя каби ин­сон омили билан боғлиқ устувор йў­налишларда самарали, диқ­қатга мо­лик ишлар узлуксизлиги таъмин­ланмоқда. Амалга оширилаётган из­чил ислоҳот­лардан кўзланган мақ­сад – инсон ман­фаатлари ҳар нарсадан устун саналадиган мамлакати­мизда халқ фаровонлигини таъминлаш, аҳолининг ҳаёт даражасини яна­да юксалтиришга йўналтирил­ган.
 
Ҳусан АБДУВОҲИДОВ,
вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/jizzax-yuksalish-yo-lidagi-dadil-odimlar.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/jizzax-yuksalish-yo-lidagi-dadil-odimlar.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.