- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Korxonalarda biznes-rejani samarali tashkil etish yo‘llari (davomi)

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 09.12.2016 @ 14:19 In Архив номеров | No Comments

     Корхонада юқорида қайд этилган солиқларни режалаштириш босқич­лари босиб ўтилганидан сўнг, қабул қилинган қарорларни баҳолаш имконияти мавжуд бўлади. Бунда, аввало, солиқларни режалаштириш учун кетадиган вақтнинг етарли бўлишини (яъни, бир йилдан кам бўлмаган муддатда) ҳисобга олиш лозим. Баҳолаш жараёнида фақатгина со­лиқ­ларга кетадиган маблағлар бўйи­ча молиявий натижаларга эътибор қаратмасдан, балки солиқларни минималлаштириш бўйича уларни режалаштириш жараёнини қўллашга корхона сарф қилган қўшимча харажатларни, пеня, штрафлар суммаларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
     Ҳозирги кунда корхоналар олдида янги имкониятлар пайдо бўлмоқда, яъни, солиқ тўлаш жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларидан би­ри – кредит олиб солиқ тўлашдир. Ма­салан, корхона ҳисоб рақамида со­лиқ тўлаш учун етарли маблағ бўлмаган тақдирда кредит олиб солиқ тў­лаши ёки солиқни кечиктириб тў­лаш йўлларидан бирини танлаши мумкин. Улардан бирини танлашда эса, корхона асосий эътиборни со­лиқларни кечиктириб тўлаганлиги учун пенянинг суммаси билан банк­дан олиши мумкин бўлган солиқ кредитининг ставкаси ўртасидаги фарқ­қа эътибор қаратади ва афзалини тан­лайди.
     Корхонада қабул қилинган солиқ­ларни режалаштириш стратегияси бутун режалаштириш даври мобайнида актив ишлаши устидан назорат олиб борилиши шарт.
     Солиқларни режалаштиришни ташкил этишда юқорида танишиб чиқ­қан солиқларни режалаштириш элементларининг ҳар бирини эътиборга олган ҳолда бир-бири билан ўзаро боғланган солиқ мажбуриятларининг пасайишини кафолатлайдиган бир нечта босқични эътиборга олиш лозим бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар янги ташкил этилиш арафасида бўлса, солиқларни стратегик режалаштириш ва жорий режалаштириш асосида ташкил этиш­лари мақсадга мувофиқ
     Солиқ ҳисоб-китоблари ички назорати умумий технологияси корхонада хўжалик операциялари бўйича бирламчи ҳужжатлар, меъёрий ҳуж­жатлар, мазкур операция билан ўзаро боғланган солиққа тортиш эле­мент­лари ҳамда бухгалтерия ўтказма­ларини расмийлаштириш учун та­лаб этиладиган кўрсатмалар билан асос­лан­ган бўлиши керак. Бу ҳар бир опе­ра­ция­ни бир­ламчи ҳужжатларда рас­мий­лаш­тиришдан бошлаб, кейин со­лиқ бўйича қарор қабул қилиш, со­лиқ ҳи­соб-китобларини амалга ошириш ва солиқларни тўлашгача бўлган жа­ра­ённи билдиради ва бутун бир фаолиятни ўзида акс эттиради.
     Юзага келадиган солиқ муаммолари соҳа мутахассислари томонидан жуда чуқур ва ҳар жиҳатдан таҳлилий изоҳлар билан ОАВларида ёритиб борилади. Бунинг натижасида юзага келадиган катта молиявий жарималар ҳақида солиқ тўловчи етарли маълу­мотларга эга бўлади. Бу ҳолат­лар ҳар бир корхонада ички солиқ назорати тизими ўрнатилишини та­қозо қилади. Мазкур тизимнинг самарали фаолият кўрсатиши солиқ мажбуриятлари бажарилишида со­лиқ хатолари юзага келишининг иложи борича олдини олишга ёрдам беради. Бу ишларни амалга ошириш учун корхоналарда солиқ менежери штатини жорий қилиш мақсадга муво­фиқ.
     Шундай қилиб, корхонада самарали фаолият кўрсатиши таъминланадиган ички солиқ назорати ўрнатилиши солиқ хатоларини салмоқли даражада камайтиради ва бу билан солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган солиқ текширишлари пайтида қўлланиладиган молиявий жарималар миқдорини кескин камай­тиради. Бунда моддий манфаатдорликдан ташқари, ички солиқ назора­ти корхона тадбиркорлик фаолияти учун барқарор асос бўлади, яъни, ях­ши муҳит яратилади, солиққа тортиш соҳасидаги қарорлар қабул қилини­шига ишонч ва қатъиятлилик бахш этади ҳамда солиқ текширувлари пай­тида аниқланадиган солиқ муаммоларидан халос қилади.
     Шу билан бирга, бозор муносабатлари ва талабларига мослашишга интиладиган ҳамда ишончли ва дол­зарб ахборотларга эга бўлган субъ­ектлар тадбиркорлик фаолиятини ўз­гарувчан солиқ қонунчилигига амал қил­ган ҳолда ташкил этишлари, албатта, уларга молиявий натижалар бўйича устунликка эга бўлишлари учун катта имкониятлар яратади.
 
Айзада ТАСПАНОВА,
катта илмий ходим-изланувчи

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/korxonalarda-biznes-rejani-samarali-tashkil-etish-yo-llari-davomi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.