- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Milliy iqtisodiyotda akt sohasi rivojlanishi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 04.04.2017 @ 12:29 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожланти­риш, фаол инвестиция сиёсатини қўл­лаш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, зарур ишбилармонлик му­ҳитини яратиш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида республикамизда АКТ жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
     Айни пайтда мамлакатимиз та­рақ­қиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида конъюнк­тура ўзгариб, рақобат тобора куча­йиб бораётганини ҳар томонлама ҳи­собга олишни, шу асосда давлатимиз­ни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мут­лақо янгича стратегик ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда.
     Жаҳон тажрибасида глобал иқти­содиётда компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чи­қиш ва улар асосида кенг турдаги ин­терфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бор­моқда. Мазкур технологияларнинг ривожланиши мамлакатнинг рақо­бат­бардош­лик даражасига таъсир кўрсатиши, кат­та ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришини унутмаслигимиз зарур. Шуни таъ­кид­лаш лозимки, бугунги кунда жа­ҳон миқёсида яратилаётган ялпи ич­ки маҳсулотнинг тахминан 5,5 фоизи ахборот-коммуникация технологияларига тўғри кел­моқ­да. Нуфузли халқаро экспертларнинг фикрича, 2020 йилда бу кўрсаткич тўққиз фоиздан ошади. Масалан, Корея Рес­публикасининг ялпи ички маҳсуло­тида ахборот-коммуникация технологияларининг улуши 11,8 фоиздан зиёдни, Швецияда етти фоизни, Аме­рика Қўшма Штатларида эса 6,8 фоизни ташкил этади.
     Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз­нинг мазкур тармоғи жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганига қарамасдан, ҳозирги вақтда биз, бу борада дастлабки босқичда турганимизни тан олишимиз даркор. Яъни, мамлакатимиз ялпи ички маҳ­сулотининг атиги икки фоизга яқини ахборот-коммуникация технологиялари ҳиссасига тўғри келмоқда.
     Ахборот-коммуникация технологиялари ижтимоий-иқтисодий ривожланишга хизмат қилади. Бу эса, мам­лакат миллий даромади ортишига ва иқ­тисодиётнинг самарали ишлашига за­мин яратади. Бу борада республикада ҳуқуқий-меъёрий база шакллантирилган, жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларни янада жорий қилиш ва ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги, 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрдаги «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунига муво­фиқ, жамиятни ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат тизимини жорий этиш жараёнларининг ривожланиши, интернет тезлигининг ортиши, интер­актив хизмат турлари, электрон ҳуж­жат алмашув тизими, рақобатбар­дош электрон ахборот ресурслари ва хиз­матларини кенг жорий этишда муҳим роль ўйнамоқда.
     Ҳозирги пайтда бутун дунёда АКТ­ни ривожлантириш ва оммалаштириш билан боғлиқ бўлган устуворликларнинг аҳамияти ортиб бормоқ­да. Унинг таъсири давлат тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари, иқтисодий ва ижтимоий соҳа, илм-фан ва таълим, маданият ва одамларнинг турмуш тарзида кузатилади. Улар одамларга ўз салоҳия­тидан янада тўлиқ фойдаланиш, бар­қарор иқтисодий ўсиш, фаровонлик даражасини ошириш, демократия, тинчлик ва барқарорликни мустаҳ­камлаш мақсадларига эришиш имконини яратади.
     Республикамиз ҳам мазкур жараёнлардан четда қолаётгани йўқ ва глобал ахборот жамиятини шакллантиришда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистоннинг узоқ истиқболдаги иж­тимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ҳам ахборот жамиятига томон ҳаракатланиш, уни шакллантириш омиллари ва шарт-шароитларини яратиш ва амалга оширишга йўналтирилган. Бундай стратегия Ўзбекистонга жаҳон иқтисодий маконига тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида кириб бориш имконини бермоқда.
     Ахборот-коммуникация хизматлари имкониятлари ўсиб бориш тенденцияси мамлакатимизга ҳам тўла маънода тегишли. Бунга алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ЯИМ­даги улушининг таҳлили ҳам асос бў­лади.
     Таҳлил маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, АКТ соҳасининг ЯИМ­даги улуши 2008 йилда 3,9 фоизга тенг бўлган. Бу кўрсаткич 2002 йилга нисбатан 1,8 баробар юқори бўлган. АКТ соҳаси даромадлари 2008 йилда қарийб 1,5 трлн сўмга етган бўлса, 2015 йил якунларига келиб беш трлн сўмдан ошди. Ушбу рақамлар АКТ соҳаси жадал суръатлар билан ривожланаётганлигидан далолат беради.
     Cоҳанинг мамлакат ялпи ички маҳ­сулотидаги улуши пастлиги захиралар имкониятларидан самарали фойдаланишни талаб этади.
     Шу нуқтаи-назардан республикада ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг асосий кўрсаткичлари таҳлилини амалга оши­рамиз. Давлат ахборот ресурсларининг сони йилдан-йилга ўсиб бораётгани ижобий тенденция ҳисобланади. Жумладан, 2006 йилда давлат ахборот ресурслари сони 44 тани, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич қарийб етти баробарга ортиб 295 тани ташкил этди. Ушбу жараённи ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мум­кин. Таҳлилнинг кейинги босқи­чида давлат ахборот тизимларининг ўзгариш динамикаси таҳлили амалга оширилган.
     Давлат ахборот тизимлари сони ва сифатини ошириш жамиятнинг ахборот тизимларига бўлган хоҳиши ортишига олиб келади. Республикамизда ахборот тизимлари динамикасининг ўсиб бориши 2015 йилда жуда юқори натижаларни қайд этганини кўрамиз:
 
08uz_Rajabov1
 
     Халқаро пакетли коммутация мар­казига уланган оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун белгиланган тариф 1 Мбит/с учун 177,23 АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,6 фоизга арзонлаштирилган. Кенг полосали телекоммуникация хиз­матларидан фойдаланувчилар сони­ни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида, умумий ўрнатилган портлар сони 722,9 минг­тани, фойдаланилган портлар сони эса 468 мингтани ташкил этди. АКТ ривожланишининг яна бир асосий кўрсаткичи – бу, халқаро интернет тармоғига уланиш тезлиги ҳисобланади. Таҳлилий маълумотларга кў­ра, халқаро интернет тармоғига уланиш тезлиги катта суръатлар билан ўсиб бормоқда. Жумладан, агар 2010 йилда халқаро интернет тармо­ғига уланиш тезлиги 1,27 гбит/с бўл­ган бўлса, 2017 йил бошига келиб, ушбу кўрсаткич қарийб 56 баробар ортган ва 59,4 гбит/с тенг бўлган. Уш­бу кўрсаткич мамлакатимизда ахборотлаш­тириш жараёнлари тезлашиши ҳам­да электрон ҳукумат тизимини жорий этишнинг жадаллашиши билан бевосита боғлиқ.
 
 
Озод РАЖАБОВ,
ТАТУ илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/milliy-iqtisodiyotda-akt-sohasi-rivojlanishi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/milliy-iqtisodiyotda-akt-sohasi-rivojlanishi.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.