- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Nurafshon taraqqiyotni ta’minlovchi bosh omil

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 02.02.2017 @ 17:11 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Юртимизда анъанага айланган ҳар бир янги йилни ўзига хос, маълум бир йў­налиш бўйича номлаш ва бу борада давлат дастурининг қабул қилиниши кўплаб самарали ишларнинг амалга оширилишида муҳим омил бўлиб хизмат қил­моқда. Хусусан, «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг халқ таълимига оид бўлимида соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, бошланғич таълим сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технология­ларни амалиётга кенг жорий этиш, соғ­лом турмуш тарзини тарғибот қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган қатор вазифалар белгиланган.
     Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан 2016 йилга «Соғ­лом она ва бола йили» деб ном берилиши ҳам фуқароларимизни эзгу ғоя, эзгу интилишлар сари бирлаштириб, халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлидаги саъй-ҳаракат­лар натижасини янада мустаҳкамлаш­га хизмат қилаётганини ало­ҳида таъ­кидлаш жоиз. Мазкур дастурдан ўрин олган кенг қамровли ижтимоий-иқ­ти­содий масалаларни рўёбга чиқа­риш учун қарийб 7,5 трлн сўм ва 180 млн доллардан зиёд маблағ ўзлаштирилди.
     Мамлакатимизда таълим соҳаси учун сарфланаётган харажатлар ЯИМ­нинг 10–12 фоизини ташкил этиши тизимда ижобий ўзгаришлар ясаб, бу жиҳат халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Тизим­даги муваффақиятлар мамлакатимиз ижтимоий тараққиётини таъминловчи устувор йўналиш – таълим сифати билан чамбарчас боғлиқ. Амалга оширилаётган оқилона сиёсатнинг ажралмас қисми – ёш авлодга сифатли таълим бериш, уларни комил инсон қилиб тарбиялаш, жамиятда ўз ўрнини топишдек муҳим босқичларга пойдевор қўйиш бизга ҳам шараф, ҳам залворли масъулият юклайди. Ёш авлодни келажакда етук мутахассис, мушоҳадали ва тўғри қарор қа­бул қила оладиган салоҳиятли кадрлар этиб тайёрлаш учун уларни Она юртга муҳаббат, ўқиш ва билим олиш руҳида тарбиялаш, мавжуд қобилия­тини намоён этишда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш муҳим аҳа­мият касб этади. Қолаверса, фарзанд­ларимизни дармондориларга бой, тўйимли маҳсулотлар билан озиқлан­тиришга жиддий эътибор берилмоқ­да. Йил давомида дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун вазирлик томонидан қуйи­даги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга муваффақ бўлинди:
     Халқ таълими вазирлиги «Нестле Ўзбекистон» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида имзоланган қарорга кўра, Қорақалпоғистон Рес­публикаси ва Бухоро вилоятидан 50 та мактаб танлаб олиниб, вазирлик ва таълим маркази мутахассислари биргаликда «Тўғри овқатланиш дарс­лари» таълим дастури яратилди. Белгиланган ҳудудларда дарсликнинг тақ­димоти ўтказилди ва 5000 нафар ўқувчи иш дафтари, 170 га яқин ўқи­тувчи ўқув қўлланмалари билан таъминланди.
     Дарҳақиқат, мустақилликка эришган илк йилларданоқ ёш авлодни ҳам руҳан, ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, келажак авлод мустақил ҳаёт остонасида ўз юрти, она Ватани олдидаги бурч ва масъулиятини тўлиқ англаса, ҳаёт­га теран нигоҳ, ақл кўзи билан боқса­гина оилаларимиз янада мустаҳкам, демакки, мамлакатимиз тинч, аҳоли фаровонлиги ўсиб, жамиятимиз ривожланади.
     Соғлом ва жисмонан бақувват бўлишда спортнинг ўрни ниҳоятда муҳим. Спортга ошнолик гўдакликдан бошланса самара янада юқори бўлади. Юртимизда болалар спортини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида аҳамият берилиб, айниқса, «Болалар спортини ривож­лантириш» жамғармаси тузилгани ай­ни муддао бўлди. Вилоят ва туманларда жаҳон андозаларига мос келувчи спорт мактаблари, сузиш ҳав­за­лари ва футбол ўйингоҳлари қури­лаётгани, энг муҳими, спортнинг бар­ча турлари бўйича ўтказилаётган ма­ҳаллий ва халқаро мусобақаларда ғо­либликни қўлга киритаётган спорт­чиларимиз сони тобора кўпаяётгани олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бераётганидан далолат беради. 2016 йилда 15 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 5 та ихтисослаш­тирилган спорт мактаби, 217 та мак­таб спорт зали, 12 та барча шарт-шароитларга эга сузиш ҳавзаси қу­рил­ди ва реконструкция қилинди. Манзилли дастурга мувофиқ 18 та болалар мусиқа ва санъат мактаби қу­рилиши ва реконструкцияси бўйича 40,2 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари якунланди.
     «Болалар спортини ривожлантириш» жамғармаси ҳисобидан 24 та мамлакатда бўлиб ўтган 40 та халқаро спорт мусобақасида спортнинг 18 тури бўйича 378 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этиб, жами 308 та медални қўлга киритишди.
     Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши ҳамда «Sport» телерадиоканали ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қув­ноқ стартлар» анъанавий телевизион спорт мусобақалари ўтказилмоқ­да. 2016 йилнинг 13–21 июнь кунлари «Имконияти чекланган болалар учун» ихтисослаштирилган мактаб-ин­тернатлари ўқувчилари ўртасида спорт­нинг сузиш ва шахмат турлари ҳамда «Қувноқ эстафеталар» мусоба­қа­си­нинг биринчи, Тошкент шаҳар Юнусо­бод туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида респуб­лика босқичи бўлиб ўтди.
     Мактабгача ёшдаги қизларда орас­талик, саришталик, меҳнатсевар­лик, тўғри сўзлик каби фазилатларни шакл­лантириш мақсадида «Зумрадойлар давраси» тўгараги йўриқно­маси илмий методик кенгаш томонидан нашр­га тавсия этилди.
     Ўқувчилар, айниқса, қизлар соғ­ли­ғини мунтазам назорат қилиш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, мус­тақил фикрлашни ўргатишда «Орас­та қизлар» тўгараги фаолияти, тарғи­бот-ташвиқот ишлари яхши самара бермоқда. Тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича маҳалла ва таълим даргоҳи, тиббиёт маскани билан уч томонлама ҳамкорлик яхши йўлга қўйилгани боис, ўқувчилар давомати ҳам яхши­ланмоқда.
     Йил давомида ўқув ва таълим дар­гоҳларини зарур техника ва жиҳоз­лар билан таъминлаш вазирликнинг доимий диққат-эътиборида бўлиб, жумладан, биргина МТМлари учун ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркасида 25,5 млрд сўмлик жиҳоз­лар харид қилинди.
     Болалар интеллектини мантиқий фикр ва эрта моторика ҳисобига ривожлантириш мақсадида 2016–2018 йилларда 3000 та мактабгача таълим муассасасини тўққиз номдаги кўргазмали қурол, дидактик материал, мантиқий ўйин ва ўйинчоқлар билан таъминлаш бўйича икки млрд сўмлик шартномалар имзоланди. Таълимда глобал ҳамкорлик лойиҳаси доирасида 1620 та МТМларда ташкил этиладиган кутубхоналар учун мўлжалланган 50 номдаги китоблар Илмий-методик кенгаш томонидан нашрга тавсия этилди. 1220 та МТМдаги тўлиқ ва қисқа муддатли гуруҳлар ўйин бур­чаклари, ўқув-методик материал ва зарур мебеллар билан жиҳозланди.
     2016 йил Инвестиция дастурига кўра, жами 371 та таълим объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди, шунингдек, жорий йилда умумтаълим мактабларини ме­бель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун жа­ми 38,3 млрд сўм миқдоридаги маб­лағ йўналтирилди.
     Мавжуд 301 та мусиқа ва санъат мактаблари 24 номдаги 39624 нусха ўқув қўлланмалари ва ноталар билан таъминланди. Китоб саводхонлигини ошириш мақсадида республикамизнинг 13 та ҳудудида фуқаролар йи­ғинлари маслаҳатчилари ва 1220 та МТМ мудиралари билан китоб ажратиладиган 200 мингта оиланинг рўйхати шакллантирилди.
     2016–2017 ўқув йилига умумтаъ­лим мактабларининг 4-cинф ўқувчи­лари учун янгидан жами 1 127 413 нус­ха чет тили учун дарслик ва машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун 21159 нусха методик қўлланма ва мультимедиали ўқув ресурслари тайёрланди.
     Шунингдек, 5–9-синфларга айрим фанларга ихтисослашган мактаблар учун олти номда, 33069 нусха дарсликлар ҳамда «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури асосида 3-синф бошланғич синф ўқитувчилари учун 7 номда 125582 нусха услубий қўл­ланмалар чоп этилди, илова сифатида 41640 дона мультимедиали ўқув ресурслари тайёрланди.
     Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий ме­тодикаларини ривожлантириш Рес­публика илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда режага мувофиқ тадбирлар, хусусан, ЎзМТРКнинг каналларида болаларнинг чет тилини ўзлаштиришига кўмаклашувчи маданий-маърифий дастурлар мунтазам эфирга узатилмоқда. Март ойидан бошлаб 20345 нафар чет тили ўқитувчилари учун ҳафталик курслар, 686 та таянч мактабида 951 нафар етук мураббийлар томонидан ўқиш­лар ташкил этилгани ижобий самара бермоқда. «Энг яхши чет тили ўқи­тувчиси» номинацияси асосида бўлиб ўтган кўрик танлови ғолиблари бўлган 42 нафар чет тили ўқитувчиси ноябрь ойида Буюк Британияда бўлиб, ўз билим ва малакаларини янада ошириб қайтди.
     Мурғак қалбларни ҳар тарафлама дунёқарашга эга шахс сифатида шакллантиришда бадиий адабиётдан фойдаланиш, мавжуд кутубхона­ларни адабиётлар билан бойитиш, ўқув­чиларни «Китоб олами» савдо маж­муаларига ташрифини уюштириш, та­ниқли шоир ва ёзувчилар би­лан уч­рашувлар ўтказиш, кутубхоналарга аъзо бўлишда имтиёзлар яра­тишга ҳам алоҳида эътибор қара­тил­моқ­да.
     Ишчи гуруҳ томонидан тавсия этилган 28 номдаги лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш ки­тобларини харид қилиш белгиланди. «Uzconsultservice» қўшма корхонаси билан 2016 йил 12 июлда имзоланган шартномага мувофиқ китобларнинг максимал нархлари аниқ­ланди ва Мо­лия вазирлиги ҳу­зуридаги Мақ­сад­ли китоб жамғар­маси томонидан 10,9 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.
     Халқ таълими вазирининг «Умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларнинг 3-босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги буйруғига асосан «Умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларни ўтказиш тартиби тўғри­сида»ги низом тасдиқланди. Шунинг­дек, Республика ташкилий қўмитаси­нинг «Умумтаълим фанлари бў­йича Республика олимпиадасининг III (ви­лоят) босқичи учун баҳолаш мезонлари» тасдиқланиб, ижрога йўналтирилди. Халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун энг иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш механизмини такомиллаштириш, етакчи мутахассис-педагогларни жалб этган ҳолда талабгорларни махсус тайёрлашни ривожлантириш ва фан олимпиадаларида етакчи ўринларни эгаллаб келаётган давлатлар тажрибаларини ўрганиш йўлга қўйилди.
     2016 йилнинг февраль ойида Таиланд Қироллигидан халқаро математика (IMC) мусобақасида иштирок этиш учун таклиф олинди. Икки босқичли саралаш орқали 4 нафар ўқувчидан иборат миллий терма жамоа шакллантирилиб, нуфузли мусо­бақада иштирок этиш учун ўқувчилар жамоаси 14–20 август кунлари Таиланд Қироллиги Чианг Маи шаҳрида халқаро математика мусобақасида қатнашиб, умумжамоа баҳсларида иккинчи ўринни, якка баҳсларда иккита бронза медали ва фахрий ёр­лиқ­лар билан тақдирланишди. Бу ка­би ижобий мисолларни физика, ­кимё, адабиёт йўналишлари бўйича ҳам келтириш мумкин.
     Илк бора мактабга қабул қилин­ган 1-синф ўқувчиларига 642109 та «­Президент совғалари» тўплами ва кам таъ­минланган оилаларнинг 403,3 минг нафар фарзандларига қишки ки­йим­лар, якка тартибда таълим олувчи бо­лалар учун 10521 тўплам ва 233 ­млрд сўмлик ўқув қуроллари тўлиқ ет­казиб берилди.
     Оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фарзандларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 50 дан зиёд «Баркамол авлод» ўқув марказлари, маҳаллалар қошида «Моҳир қўллар» ва турли хил спорт тўгараклари, юздан зиёд муси­қа ва санъат мактаблари фаолият юритмоқда. Барча саъй-ҳаракатла­римиз аллақачон ўз мевасини бериб, иқтидорли ва салоҳиятли ўқувчилари­миз халқаро олимпиадаларда ҳамда спорт мусобақаларида, санъат фес­тивалларида пешқадамлар сафидан муносиб жой эгаллаб, юртимиз бай­роғини баландларга кўтаришяпти.
Халқ таълими вазирлигининг мутасадди ходимлари «Халқ билан му­лоқот ва инсон манфаатлари йили»да ҳам ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш йўлида астойдил ҳаракат қилади.
     Зотан, соғлом фарзанд, баркамол авлодни вояга етказиш йўлидаги эзгу вазифалар ҳеч қачон ҳудуд ва вақт нуқтаи назаридан чегара билмайди. Бу таълим ва тарбияга оид амалий ишларимиз мунтазамлик касб этиши, эртанги авлод – келажагимиз эгаларини ҳар тарафлама етук шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Ёш авлод тарбияси, уларнинг жаҳон андозаларига мос равишда таълим олиши ҳукуматимиз сиё­сатининг узвий бўлаги, нурафшон эртамизни таъминловчи асосий омил­дир.
 
Баҳриддин ШАЙВАЛИЕВ,
Халқ таълими вазирлиги
матбуот котиби


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/nurafshon-taraqqiyotni-ta-minlovchi-bosh-omil.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/nurafshon-taraqqiyotni-ta-minlovchi-bosh-omil.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.