Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистоннинг энг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган «IFODA» компанияси, фаолиятини бошлаганига 22 йил бўлибдики, шиддатли ривожланиш йўлидан собитқадамлик билан бормоқда. Илғор ускуналар ҳамда энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона импорт ўрнини босадиган, юқори сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
«IFODA» компаниясининг Наманган вилоятида жойлашган заводи 60 минг метр квадрат ҳудудни қамраб олган ва бу ерда йилига 10 миллион литргача пестицидлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Ҳозирда компания маҳсулотлари тури 150 дан ошди.
Завод маҳсулотларининг сифати махсус ихтисослашган лабораторияда назорат қилиб борилади. Ушбу лабораторияда маҳсулот намуналарининг кимёвий элементлари таркиби синчковлик билан таҳлил қилиниб, унинг белгиланган норма ва таркибга қанчалик мослиги, хусусан, модда ва компонентларнинг етарли миқдорда экани таҳлил қилинади.
2019 йилда завод қошида ишга туширилган Ихтисослашган тадқиқот ва ривожланиш марказида илмий даражага эга маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида мунтазам тадқиқот ишларини олиб борадилар.
«IFODA» компаниясининг сермашаққат фаолияти ва у эришаётган ютуқлар давлатимиз раҳбарининг ҳам назаридан четда қолмади. Хусусан, Президентимиз 2017 йили Наманган вилоятига ташрифи чоғида «Ifoda Agro Kimyo Himoya» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиб, унинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни мазкур корхонанинг ўзида тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича тавсияларини берди. Бундан руҳланган компания жамоаси ўтган тўрт йил мобайнида корхонани илғор ускуна ҳамда энг замонавий технологиялар билан жиҳозлаб, Европа стандартлари асосида маҳсулот тайёрлашни тўла-тўкис йўлга қўйди.
«IFODA» компанияси эндиликда фермер ва деҳқонларга ўғит ҳамда препаратлар билан бирга «IFODA DRIP» бренди остида томчилатиб суғориш тизимлари орқали ҳам хизмат кўрсатмоқда.
Ўрни келганда айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда «IFODA» сўзини эшитмаган фермер, у ишлаб чиқарган маҳсулот қўлланилмаган ер майдони бўлмаса керак. Бунинг муболаға эмаслигини қуйидаги рақамлар ҳам исботлайди: юртимиз бўйлаб компаниянинг жойлардаги юзга яқин савдо филиаллари 30 минг нафардан зиёд фермерлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ҳозирда «IFODA» логотипи туширилган препаратлар қўлланиладиган ер майдонлари ҳажми 2,5 млн. гектардан ортиб кетди. Ишлаб чиқариш ҳажми эса йилига 100 минг тоннани ташкил этмоқда.
Сўнгги йилларда «IFODA» компанияси фаолияти, унинг маҳсулотлари хорижлик мутахассисларда, йирик компанияларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан, Туркия, Эрон, Франция, Италия мутахассислари унинг истиқболини эътироф этаётир. Яқинда Испаниянинг «Semillas Fito» компанияси билан ҳамкорлик шартномаларини тузишга муваффақ бўлган «IFODA» кунчиқар юрт – Япониянинг йирик, дунёга машҳур «Balcom Co. Ltd» компанияси эътиборини ҳам тортди. Автомобиль, кўчмас мулк, меҳмонхона ва бошқа бизнес турлари билан шуғулланувчи «Balcom Co. Ltd» япон хусусий холдинги ўзаро манфаатли шартнома шартлари асосида «Ifoda Agro Kimyo Himoya» МЧЖга тўғридан-тўғри 10 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди. Шу билан бирга Туркиянинг «CGC TARIM GIDA VE GIDA TAKVIYELERI KIMYA DIŞ TICARET A.Ş» фирмаси ҳам «IFODA» маҳсулотларига қизиқиш билдирди. Мазкур турк фирмаси билан ҳозирча 15 турдаги ўғитларни экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди. Келишув шартларига кўра ушбу маҳсулотлар Туркия давлати қишлоқ хўжалигида ўзини оқласа, келгусида ҳамкорлик янада мустаҳкамланади.
Албатта, хориждан савдо ҳамкорларини топишнинг ўзи бўлмайди. Тинимсиз изланиш, сифат ва самара йўлидан бораётган «IFODA» компанияси бунинг уддасидан чиқмоқда. Компания маҳсулотларининг сифати, ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларга тўла жавоб бериши, замонавий маркетинг ва менежмент бу борада асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани айни ҳақиқатдир.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажриба орттириб келаётган «Ifoda Agro Kimyo Himoya» МЧЖ хорижий инвестицияларни жалб қилиб, чет эллик ҳамкорлар билан икки томонлама манфаатли бўлган иқтисодий алоқаларни кучайтириш, ўз фаолиятини янада кенгайтириш, шу орқали экспорт салоҳиятини ошириб, дунё бозорига чиқиш орқали юртимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.
«IFODA» ишлаб чиқаришга ISO сифат тизимини тўлиқ жорий этган ҳамда ISO 9001:2008 ва ISO 9001:2015 сертификатларига эга.
Халқаро тажрибага эга компаниянинг барча ходим ҳамда мутахассислар биринчи галда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишончларини қозонишга интилади. Бинобарин, компания ташкил этилган вақтда ходимлар бор-йўғи 5 нафар бўлган бўлса, ҳозирга келиб улар сони 180 нафарга етди. Бу рақам тобора ортиб бормоқда.
Компания ходимларининг 40 нафари юқори малакали агроном-консультантлардан иборат бўлиб, улар республикамизнинг барча ҳудудларидаги мижозларга қишлоқ хўжалиги экинларидаги зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларни аниқлаш, ташхис қўйиш, таҳлил қилиш ва зарур чораларни кўриш бўйича бепул агрономик хизматлар кўрсатадилар. Агроном-консультантларимиз экин майдонларига бориш, тупроқнинг намлиги ва унумдорлигини таҳлил қилиш, касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш учун зарур бўлган барча жиҳозлар ҳамда алоқа воситалари билан таъминланган.
«IFODA» компанияси ходимлари бир жумлани кўп такрорлашади: «Фермерлар муваффақияти – бизнинг ютуғимиз!». Келинг, бу шиорни бироз ўзгартириб талқин қиламиз: «Компаниямиз ютуғи – бутун Ўзбекистоннинг ютуғидир». Шундай экан, мамлакатимиз ривожи ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалик тизимини янги босқичга олиб чиқиш учун «IFODA» компанияси ғайрат-шижоатдан асло тўхтамайди.