(O´zbek) Ўзбекистонда аёллар ва болалар ҳолати: мультииндикатор кластер кузатувлари

1/2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     1995 йилдан буён дунёда халқаро тан олинган аёллар ва болалар ҳолати тўғрисидаги мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) ўтказилиб келинади ва ҳозирга қадар 115 дан ортиқ давлатларда 330 га яқин кузатувлар ҳисобга олинган.
     Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде мазкур кузатув дастури Ўзбекистонда қандай амалга оширилиши ва нима учун Ўзбекистоннинг ривожланиш мақсадлари ва устувор йўналишларини назорат қилиш учун муҳим эканлиги борасида Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасуловнинг баъзи саволларига жавоб бердилар.
 
     – Кўп кўрсаткичли кластер тадқиқотининг мақсади болалар ва аёллар ҳолатини яхшилаш бўйича миллий мақсадлар ва глобал мажбуриятлар бўйича эришилган ютуқларни кузатиб бориш учун статистик жиҳатдан ишончли, халқаро миқёсда таққосланадиган кўрсаткичларни йиғишдир. Нега айнан ҳозирда ушбу кузатув Ўзбекистон учун муҳим?
 
Баҳодир Бегалов: Ўзбекистонда аёллар ва болалар ҳолати тўғрисидаги аввалги Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) 2006 йилда, яъни 15 йил аввал ўтказилган. Ўтган йиллар давомида аёллар ва болалар ҳуқуқ­ларини муҳофаза қилишга, гендер тенглигини таъминлашга, жамиятда аёлларнинг ҳолатини яхшилашга, мамлакатда болаларнинг ривожланиши учун керакли шароитларни яратишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, бу эса халқаро тавсияларга мос равишда маълумотларни янгилаш ва фойдаланувчиларга ишончли, тўлиқ ва долзарб статистик маълумотлар тақдим этиш кераклигини кўрсатади. Шу билан бирга мамлакатда муҳим стратегик ижтимоий-иқтисодий қарор­ларни қабул қилишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Бундан таш­қари реал маълумотлар халқаро тақ­қослаш ва таҳлил қилишда ўта муҳим аҳамиятга эга. Масалан, MICS маълумотлари ижтимоий ривожланиш бўйича халқаро рейтингларда мунтазам ишлатиб келинади ва янги маълумотлар халқаро майдонда жамиятнинг асосий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича жорий ҳолатини намоён этади. Шу билан бир қаторда MICS Бар­қарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришишдаги ўзгаришларни, бир қатор миллий устуворликларни ва болалар ҳуқуқларини амалга оширишдаги ўзгаришларни кузатиб бориш имконини беради. MICS асосий эътиборни болаларга, ёшлар ва аёлларга, мазкур гуруҳ вакилларининг эҳтиёжлари ва муаммоларига қарат­ган ҳолда бу имкониятни бизга тақ­дим этади.
     – «Мультииндикатор» атамаси MICS доирасида кўплаб кўрсаткичлар бўйича маълумотларни йиғишни билдиради. Мультииндикатор кластер кузатуви нимани англатади, қандай таркибий қисмлардан иборат?
 
     Мунир Мамедзаде: Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) аёллар ва болалар учун кўплаб муҳим маъ­лумотларнинг репрезентатив бўл­ган уй хўжаликлари кузатуви дои­расида йиғилишини англатади. MICS кузатуви учун танланган уй хўжалик­лари мамлакат аҳолисининг белгиланган гуруҳларини (аёллар, болалар, ҳу­дудлар бўйича аҳоли, шу билан бирга қишлоқ ва шаҳарда яшовчилар) акс эттиради. Аҳоли ўртасида 4 та саволнома ёрдамида сўров ўтказилади: уй хўжалиги учун саволнома, 15–49 ёшдаги аёллар учун индивидуал саволнома, беш ёшгача бўлган болалар учун саволнома, 5–17 ёшдаги болалар учун саволнома. Эмлаш ёзувлари учун анкета шакли соғлиқни сақлаш муассасасида уч ёшгача бўлган болаларни эмлаш ёзув­ларини тўплашда қўлланилади. Маълумотларнинг сифати, шаффофлиги, холис­лиги, ишончлилиги ва реал вақтда тўпланишини таъминлаш учун сўров планшетлар ёрдамида ўтказилади.
     – Ҳозирги кунда Ўзбекистонда бир нечта уй хўжаликлари кузатувлари ўтказилади, улар асосан аҳоли тўғрисида ижтимоий-иқ­тисодий маълумот беради. Ушбу сўровнинг бошқа сўровлардан аф­залликлари нимада?
     Баҳодир Бегалов: MICS аҳолининг одатда нисбатан заиф қатламлари қаторига кирувчи аёллар ва болалар тўғрисида маълумотларни тўплаш учун ишлаб чиқилган. Давлат сиёсати кўпроқ эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган экан, шубҳасиз, ушбу заиф гуруҳларни ва уларнинг муаммоларини аниқлаш керак бўлади. Болалар, ёшлар ва аёллар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш, ҳукуматга аҳолининг ушбу гу­руҳлари эҳтиёжларини қондиришга қаратилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш имконини беради.
     – Тадқиқотнинг молиявий ва техник кўмаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) томонидан тақдим этилди. Нима учун MICS ЮНИCEФ иши учун муҳим ва қим­матли маълумотлар манбаи ҳи­собланади?
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.