- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Turistik-rekreatsion salohiyatni samarali baholash

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 02.02.2017 @ 16:19 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2014 йилда Самарқанд шаҳ­рида бўлиб ўтган БМТ Жа­ҳон сайёҳлик ташкилоти Иж­роия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида ЮНВТО бош котиби Талеб Рифаи шундай деганди: «…Биз Ўзбекистонда амалга оширилган буюк ўзгаришлар гувоҳи бўлдик. Туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётган Президент Ислом Каримовнинг оқи­лона ва узоқни кўзлаган сиёсати туфайли Ўзбекистон туризмни ривожланти­ришнинг асосий марказларидан бири бўлишига ишонамиз». Дар­ҳа­қиқат, Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш ва унинг самарадор­лигини ошириш­да тинч­лик, хавфсизлик, сиёсий ва иқ­тисодий барқарорлик мавжуд бўлиб, республикамиз бошқа мамлакатларга нисбатан жуда катта туристик-рекреацион салоҳиятга эгалиги билан ажралиб туради. Ушбу ту­ристик-рекреацион салоҳиятни ноёб тарихий обидалар, моддий-маданий ва меъ­морчиликнинг улуғвор ва бетакрор наму­налари, туристик фирмалар, меҳмон­хона­лар ва бошқа коммуникация тармоқлари, транс­порт воситалари, умумий овқатла­ниш объектлари, кўнгилочар объектлар ва воситалар, даволаш, соғлом­лаш­ти­риш, спорт ва бош­қа йўналиш­лардаги объектлар ташкил қилади. Шу билан бирга, рес­публикамиз ҳу­дуд­лари имкониятларини юқори даражада намоён этувчи бошқа турдош ташкилотларнинг бирлашган хўжалик-ташкилий ва ҳу­ду­дий гуруҳлар мажмуалари самара­ли фаолият юритаётганини алоҳи­да қайд этиш лозим.
     Мамлакатимизнинг жуғрофий ту­ристик салоҳиятини халқаро мутахассислар томонидан мажмуали ба­ҳо­лашда унинг юқори даражада экан­лиги (58,7 %) ҳамда хорижий ва маҳаллий туристлар учун туристик ҳу­дудларнинг ўта жозибадорлиги аниқ­ланди. Яъни, Ўзбекистоннинг ярмидан ортиқ табиий ва ландшафт ресурсларидан туризм соҳасининг кўп­лаб хизмат турларини ривожлантиришда фойдаланиш мумкин.
     Аммо, туристик салоҳиятнинг юқо­ри кўрсаткичларига қарамасдан, унинг республикамиз иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш да­ражаси ниҳоятда паст. Шу сабабли, айни пайтда унинг ЯИМдаги улушини аниқлашда Ўзбекистон туристик-рекреацион салоҳиятини мил­лий ҳи­соботлар тизимининг меъ­ёр­ларида тармоқлараро ва хал­қа­ро таққослаш имконини берадиган баҳолаш метод­ларини амалга ошириш туризм со­ҳасидаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Жумладан, туризмни статистик нуқ­таи назардан баҳолашнинг мажмуавий тизимини яратиш учун туристик маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф натижаларидан олинадиган маълумотларни гу­руҳлаштиришга имкон берадиган ста­тистик шаклларни яратиш масалалари фанда ва амалиётда кўп қиррали ва мураккаб жараён эканлиги маълум бўлмоқда.
     Ҳудудий объектларнинг ресурслар имкониятларидан фойдаланиш даражасига таъсир этувчи туристлар оқимини қабул қилиш салоҳиятини, албатта, эътиборга олиш зарур бўлади. Яъни, ҳудуднинг қабул қилиш са­лоҳияти – бу, табиий ресурсларга жиддий зарар етказмайдиган, саёҳат якунида салбий таассуротлар уйғот­майдиган, маҳаллий аҳолига турли хил ижтимоий-иқтисодий муаммолар туғдирмайдиган ҳолатда фаолият юритадиган объектларнинг юқори даражадаги максимал юкламасига айтилади.
     Ҳудуднинг ресурс салоҳияти – бу, жамият фаолиятининг барча жабҳа­ларини қамраб олувчи кўп қиррали тушунча ҳисобланади. Уни аниқлашда иқтисодий, экологик ва ижтимоий жи­ҳатларни ҳисобга олиш зарур. Жум­ладан, уларнинг бир қисми бевосита ҳудуднинг туристик ресурсларини, бошқаси минтақада туризм­ни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар эканлигига эътибор қара­тилади.
     Қайд этилаётган салоҳиятни ба­ҳолашда баъзи услубий ёндашувларни кўриб чиқиш зарур. Улардан биринчиси, ҳудуднинг туристик ресурс­лар кадастрини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Мазкур кадастрни ишлаб чи­қишдан асосий мақсад – минтақа­ларда туризмни ривожлантириш учун барча омиллардан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлашдан иборат. Бунинг учун, кадастрда туристик ресурсларнинг мажмуали тав­сифи мавжуд бўлиши, уни сифат ва миқдор жиҳатдан ўзлаштиришни ба­ҳолашнинг иқтисодий самарадорлиги, батафсил ҳисобга олиш омиллари, таснифи, фойдаланиш таҳлили, асосий истиқболи, туристик-рекреацион ресурслар муҳофазаси бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг барчаси кўзда тутилган бўлиши лозим. Мазкур кадастрни тузишда уни ишлаб чиқиш бўйича қу­йидаги тамойилларга риоя қилинади: яъни, яхлитлик, объективлик, узлуксизлик ва кўргазмали кўринишга эга бўлиш.
     Бу жиҳат ҳудуднинг ресурс са­лоҳиятини баҳолашда самарали усул бўлиб, у жаҳон амалиётида туристик ресурслар мониторинги асосини таш­кил этади, бундай тарздаги мониторинг тадбирларини амалга ошириш учун компьютерли геоахборот тизим­ларидан фойдаланилади.
     Рекреацион-туристик ресурсларни баҳолаш ишлари бир неча муҳим омилларни ҳисобга олган ҳолда ёки параметрларни блоклар бўйича ўрганиш шаклида амалга оширилади. Шунга қарамасдан, табиий ва ижтимоий салоҳиятнинг барча компонентларини миқдор жиҳатдан тўлиқ баҳолаш мумкин эмас. Шунинг учун якуний, жамланма баҳолашга эришиш учун барча сифат кўрсаткичларини миқдор кўрсаткичларига айлантириш талаб этилади. Сифат кўрсаткичларининг одатдаги чегаралари қуйидагича: «жуда паст, паст, ўр­та­ча, юқори, ўта юқори». Сўнг, си­фат шкаласини беш балли тизимга келтириб оламиз. Кейин баллар од­дий қўшиш орқали ҳисоблаб чиқила­ди. Бироқ, барча объектлар ёки ҳу­дудни туристик-рекреацион салоҳия­тини интеграл баҳолаш нисбий ҳисобланади. Чунки, у сифат кўрсаткичларини бошқа объектларнинг баҳо­лари билан таққослаш орқали онг­ли равишда талқин қилинадиган баҳо­лашдир.
     Туризмни ривожлантириш базасини яратишда ҳамда барча шарт-шароитларни интеграл баҳолаш ишларини ташкил этишда табиий ҳамда ижтимоий-иқтисодий, таркибий омил­ларни ҳисобга олиш талаб этилади. Мазкур тадқиқот ишида туризм ташкилотчилари ҳамда бевосита турис­тик-рекреацион хизматлар истеъмол­чилари нуқтаи назари эътиборга олинган ҳолда, технологик жиҳат­лар ҳисобга олинмасдан ҳудуднинг туристик салоҳиятини баҳолаш ишлари амалга оширилди.
     Кўрсаткичларни саралаб олишда муҳим ўрин иқтисодий вазифаларни ечиш учун қарорлар қабул қилишда уларнинг ҳар бирини нисбий аҳамия­тини аниқлашга эътибор берила­ди. Бироқ, шуни қайд этиш керакки, танлаб олинган омиллар таъсир доирасининг турли хиллиги сабабли, улар етарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, турли омиллар учун турли вазнли кўрсаткичлар ёки аҳамият­лилик коэффициенти қўлланади. Шу мақсадда параметрларнинг ҳар бир блоки учун мос равишдаги аҳамият­лилик коэффициенти татбиқ этилади. Вазнлик коэффициенти у ёки бу тарз­да танланган кўрсаткичнинг муҳим­ли­гидан, баҳоланадиган ҳудуднинг таққосланишидан келиб чиқиб, экс­перт сўровномаларини ўтказиш методи орқали аниқланади. Экспертлар сифатида «Ўзбектуризм»нинг вилоят филиали ходимлари, бўлим мутахассислари ҳамда вилоят ҳокимияти­нинг туризмни ривожлантириш ма­салалари бўйича мутахассислари иш­тирок этиши мумкин.
     Вилоят туманлари ресурслар базасини баҳолашда туристик-рекреацион объект ва туристик-рекреацион фаолиятнинг тузилмавий кўринишлари назарда тутилган. Мазкур замонавий ёндашувлар турист томонидан амалга ошириладиган саёҳат­нинг бош мақсадига мантиқан боғлиқ равишда кўриб чиқилади. Бу ҳолатда рекреация мақсади ва туристик-рек­реацион фаолиятнинг тури ажратиб кўрсатилади, уларнинг ҳар бирининг тавсифи ва баҳолаш мезони эътиборга олинади.
     Масалан, Самарқанд вилояти бў­йича ўрганилган туманлар таснифига таяниб, улардаги туристик-рекреа­цион объектларни баҳолаш ишларини амалга оширамиз. Шу билан бирга, ҳудуднинг туристик-рекреацион салоҳиятини ҳамда туманларни иж­ти­моий-иқтисодий ривожлантириш имкониятларини аниқлаймиз. Яъни, қайд этилган интеграл иқтисо­дий-жуғ­рофий ва ҳудудий мезонлар туристик-рекреацион хизмат кўрсатиш­нинг юзага келган ҳолатини объектив аниқлаш имконини беради.
     Ҳеч шубҳасиз, туристик оқимлар­ни кенгайтириш учун ҳудудий ресурс­лар, объектлар ва қулай шарт-шароит­ларни ҳисобга олган ҳолда Каттақўр­ғон, Нуробод, Самарқанд, Ургут ва Тайлоқ туманларида туристик-рекреа­цион салоҳиятни юқори поғо­нага кў­тариш имкониятларини юзага келтириш мумкин.
 
 
Зумрад УСМОНОВА,
мустақил изланувчи


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/turistik-rekreatsion-salohiyatni-samarali-baholash.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/turistik-rekreatsion-salohiyatni-samarali-baholash.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.