- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

     2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида икки кунлик семинар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимларининг очиқ ва гендерга оид маълумотларидан фойдаланиш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилди.
 
 
     Семинар вазирликлар, давлат тузилмалари ва корхоналарнинг тегишли мутахассисларини очиқ маълумотлар асосли қарорлар қабул қилиш, шаффофлик ва тармоқлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун бирлаштирди. Инклюзив давлат сиёсасини шакллантириш ва халқаро мажбуриятларга эришишда гендер маълумотларининг ролига алоҳида эътибор қаратилди.
     Тадбир Ўзбекистоннинг маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, касбий кўникмалар ва институционал салоҳиятни ривожлантиришга ҳисса қўшди, бу эса келажакда мамлакатнинг тегишли халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга ёрдам беради. Иштирокчилар мавжуд маълумотлар тўпламларини хариталаш, етишмаётган маълумотларни аниқлаш ва маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш учун манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
     Халқаро очиқ маълумотлар хартияси тадқиқотлар директори Ренато Беррино таъкидлаганидек:
     «Ишончли маълумотларни бошқариш тизими нафақат технологияларни талаб қилади — у ҳамкорлик ва умумий устуворликларга асосланади. Ўзбекистон очиқлик тамойилларига ўсиб бораётган содиқлигини намоён этмоқда ва ушбу семинар манфаатдор томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, муаммоларни аниқлаш ва инклюзив, асосли сиёсат воситаси сифатида очиқ ва гендер маълумотларидан фойдаланишни рағбатлантириш учун платформага айланди.»
Семинар ЕХҲТнинг самарали бошқарув соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун миллий салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаси доирасида ташкил этилди.