(O´zbek) UZCARD ва HUMO терминалларида ҳар икки картадан ҳам тўлов қилиш имконияти яратилади

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви амалга оширилади.
     2021 йил охирига қадар тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди. Истеъмолчилар савдо нуқталари қайси терминалдан фойдаланаётганини сўраб ўтиришига ҳам ҳожат қолмайди, тадбиркорлар эса ҳар иккала картадан ҳам тўловларни битта терминал орқали қабул қила оладилар.
     Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар,
     – карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
     – нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;
     – тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
 
 
Манба: cbu.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША