Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2021 йилда мамлакат бўйлаб 691,9 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган. Бу 2020 йилга нисбатан 12 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Шундан 194,4 мингтасини енгил автомобиллар ташкил этган.
Ўтган йилда Ўзбекистонда жами 13 мингта «иномарка» сотилган ва уларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган.
2021 йилда Ўзбекистон бўйича 691,9 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Газета.uz»га маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич 2020 йилга (614,9 минг) нисбатан 12,5 фоизга кўпайган. Шундан 28,1 фоизи ёки 194,4 мингтаси янги енгил автомобиллар ҳисобига тўғри келган. Бундан ташқари, 2021 йилда мамлакатда жами 236,6 мингдан зиёд енгил автомобил, 1003 дона автобус, 3979 дона юк автомобиллари ҳамда 213 дона трактор ишлаб чиқарилган.
Қайд этилишича, коронавирус пандемияси сабабли юзага келган глобал микрочип танқислиги туфайли 2021 йил январь-ноябрь ойлари давомида ойига 12−20 минг дона янги енгил автомобиллар етказиб берилган бўлса, декабрь ойига келиб ушбу кўрсаткич 27,2 минггача ошган.
Йилнинг сўнгги ойида автомобилларга бўлган талабнинг пасайиши кузатилди. 2020 йилнинг декабрига нисбатан шартномалар сони 7 фоизга камайди, бироқ 2019 йил даражасидан 2,3 фоизга юқори бўлиб қолди.
Автомобиллар хариди бўйича ҳудудлар кесимида йиллик энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд (30,9%), Сурхондарё (29,4%), Наманган (27,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (19,9%) кузатилган.
Навоий (9,7%), Сирдарё (9,4%), Тошкент (3,2%) вилоятларида эса бу кўрсаткич пасайган.
Ўтган йилда олди-сотдиси бўлиб ўтган автомобилларнинг қарийб 31 фоизи (214 мингтаси) бирламчи бозорда амалга оширилган.
«Иномарка»лар савдоси
2021 йилда Ўзбекистонда сотилган енгил автомобилларнинг 13,6 мингтаси ёки 7 фоизи «иномарка»лар (чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар) бўлган. 2021 йилда «иномарка»лар савдоси ошиб борди. Йилнинг биринчи ярмида 4,7 минг дона шу турдаги енгил автомобиллар сотилган бўлса, иккинчи ярим йилликда савдо ҳажми 8,9 минггача (1,9 баробар кўп) етди.
Чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида (58,4%) сотилган. Бундай автомобилларнинг сотилиши бўйича кейинги ўринларни Фарғона (12,4%), Тошкент (7%) ва Самарқанд (4,7%) вилоятлари эгаллаган.
Энг кам олди-сотди операциялари Сурхондарё (0,5%) ва Сирдарё (0,7%) вилоятларида кузатилди.