Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Давлат статистика қўмитаси январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этди.
2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони 34 млн 695,6 мингни ташкил қилмоқда.
Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103 фоиздан иборат бўлган.
Шунингдек, аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати 109,8 фоизни ташкил қилган.
Маълумотлар транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш оғир кетаётганини кўрсатмоқда. Йўловчи ташиш соҳасида эса ўтган йилнинг тегишли даври кўрсаткичига ҳали чиқилмаган.