(O´zbek) АҚШда Трамп компаниясига нисбатан жиноий иш очилди
Автор: admin - В рубрике: Новости | Комментариев нет«Биз Trump Organization компаниясига бошлаган суриштирув ишларимиз фуқаролик текшируви эмаслиги ҳақида хабар бердик. Ҳозир биз Манхэттен прокуратураси билан ҳамкорликда жиноий иш сифатида текширувчи фаол олиб бормоқдамиз», — дейилади Нью-Йорк штати прокурори вакили Фабиена Левая берган маълумотда.
Ўтган йили ушбу иш доирасида ишни олиб бораётган Манхэттен тумани округ прокурори Сайрус Вэнс Trump Organization компаниясидан кейинги саккиз йил бўйича молиявий ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилганди.
Трампнинг миявий ҳужжатлари, энг аввало, унинг солиқлар бўйича топширган декларациялари ҳисобланади. Мазкур ҳужжатлар бўйича баҳс-мунозаралар 2016 йилдаги сайлов олди компанияси пайтида бошланган эди.