- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Автомобиль ҳаракатланишига махсус рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати янгиланди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 09.04.2020 @ 22:07 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Республика махсус комиссияси Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини янгилади. Давлат хизматлари марказлари томонидан рухсатномалар берилиши тўхтатилди.

8 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича республика махсус комиссияси автомобилдан фойдаланишга рухсат талаб қилинмайдиган ҳолатларнинг янги рўйхатини тасдиқлади.  [2]

Қуйидагилар Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатидан чиқарилди:

  • Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;
  • Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;
  • Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

Янги киритилди:

  • Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
  • Қатор қўмиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йўловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига тақдим қилинадиган автотранспорт воситаларнинг рўйхати ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган талабнома асосида (рўйхатнинг [2] 12-банди);
  • Қишлоқ хўжалиги техникалари.

Ўзгарди:

  • Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари қолдирилди;
  • Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар — газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат автомашиналари ўрнига махсус автотранспорт воситалари;
  • Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситаларига аниқлик киритилди (рўйхатнинг 16-банди).

Шунингдек, қуйидаги автотранспорт воситаларининг 50 фоизга қисқартирилган рўйхати шакллантирилади ва ички ишлар органларига тақдим қилинади (ушбу автотранспорт воситалари ташкилот томонидан берилган рухсатнома асосида ҳаракатланади):

  • йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида);
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;
  • алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, «Ўзбекистон почтаси», «Ўзбектелеком» ва унинг ташкилотлари ҳамда «Ўзинфоком» ягона интегратори»нинг хизмат автотранспорт воситалари.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, [3] 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди
Манба: Kun.uz [4]


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-avtomobil-arakatlanishiga-mahsus-ruhsatnoma-talab-etilmajdigan-olatlar-r-jhati-yangilandi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-avtomobil-arakatlanishiga-mahsus-ruhsatnoma-talab-etilmajdigan-olatlar-r-jhati-yangilandi.html/print

[2] тасдиқлади. : https://t.me/huquqiyaxborot/6900

[3] асосан,: https://kun.uz/news/2020/04/09/avtomobillar-harakatlanishi-uchun-maxsus-ruxsatnoma-berish-toxtatildi

[4] Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/04/09/avtomobil-harakatlanishiga-maxsus-ruxsatnoma-talab-etilmaydigan-holatlar-royxati-yangilandi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.