Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Республикамиз бўйлаб банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 911 триллион сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга ошган.
Бу ҳақда марказий банк матбуот котиби Telegram каналида хабар берилган.
Ҳозирга вақтга келиб муомаладаги банк карталари сони 23,8 миллиондан ортиқроқни ташкил этади.
Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 16 миллиондан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 миллионга кўпроқ мижозлар банк хизматларидан масофавий фойдалана бошлади.
Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони эса 12 217 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг 1 июнь ҳолатига нисбатан 1 370 тага ёки 13 фоизга ошган.