(O´zbek) Бугун 165 бемор соғайди, шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 5800дан ошди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Бугун Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарёда жами 165 бемор коронавирус инфекциясидан соғайиб, уйига кузатилди.

Бугун кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида жами 126 нафар бемор коронавирусдан тузалиб чиқди:

  • Шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 53 нафар;
  • Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 44 нафар;
  • Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар;
  • 2-сон Республика клиник шифохонасида 13 нафар;
  • Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар;
  • Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 1 нафар.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3495 нафар бемор соғайди. 

Шунингдек, Бухоро вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Бухоро вилоятида коронавирус пандемияси даврида 528та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача 504 бемор соғайиб чиқди, бир киши вафот этди. Айни вақтда 23 бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Самарқанд вилоятида 460та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача соғайиб чиққанлар сони 400 нафарни ташкил қилмоқда. Айни вақтда вилоятдаги шифохоналарда 58 нафар бемор даволанмоқда (икки бемор вафот этган).

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 197 ҳолат қайд этилган, 74 бемор инфекциядан фориғ бўлган, 123 бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Бугун жами 165 нафар бемор касалликдан тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5847 нафарни ташкил этмоқда.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.