Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.
2020 йил 16 декабрдаги “Coca-cola ichimligi Uzbekistan, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 12 апрелидан 24 майгача бўлган муддатда:
талабгорларга Компанияга ташриф буюриш, жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш, Компания раҳбариятига қўшимча саволлар бериш ва улар билан суҳбат ўтказиш имконияти берилди;
талабгорлардан (ва уларнинг ваколатли маслаҳатчиларидан) келиб тушган тушган саволларга жавоблар берилиб, менежмент тақдимоти сессиялари ва онлайн мулоқотлар ўтказилди;
талабгорларга давлат улушини олди-сотди шартномаси лойиҳаси тақдим этилди.
Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.
Мазкур таклифлар “Rothschild & Cie” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмаси билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, Давлат тендер комиссияси томонидан сотиш жараённинг якуний босқичини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ушбу босқичда давлат улушини сотиш нархини аниқлаштириш ва олди-сотди шартларини яхшилаш мақсадида талабгорлар билан қўшимча музокаралар ўтказилади. Натижаси бўйича савдо ғолиби Компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда Давлат тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ эълон қилинади.
Манба: spot.uz