- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Дунё иқтисодиёти рекорд даражада ўсиши тахмин қилинмоқда

     2021 йилда жаҳон иқтисодиётида кейинги 80 йил ичидаги рекорд ўсиш қайд этилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Жаҳон банки ҳисоботида маълум қилинди.
     Маълумот берилишича, жорий йилда дунё иқтисодиёти 5,6 фоизга ўсади.
«Бу охирги 80 йил ичида рецессиядан сўнг тикланишнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади», дейилади ҳисоботда.
     Жаҳон банкининг қайд этишича, 2020 йилда дунё ЯИМ 3,5 фоизга тушиб кетган. 2022 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Манба: tengrinews.kz [1]