Боғот туманида иш бошлаган “ХОРАЗМ ТЕКС” енгил саноат мажмуасида 200 нафардан зиёд ишчи қабул қилинди, — деб хабар беради telegraf.uz сайти. Унда таъкидланишича, уларнинг асосий қисмини касб – ҳунар коллежларини битирувчилари ташкил этади. Корхонада 2015 йилнинг январь – июль ойларида бир ярим минг тонна пахта толаси қайта ишланиб, бир минг икки юз тонна ёки бир миллион долларликдан ортиқ ип – калава чет элларга экспорт қилинган, — дейилади хабарда.
Бугун корхонада иккинчи босқичда ўрнатиладиган дастгоҳ ва ускуналарни олиб келиш бўйича тадбирлари амалга оширилмоқда, — дейди ушбу хабар муаллифлари