Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ҳозирча тижорат мақсадларида квант компьютерлар мавжуд эмас. Бунинг учун компания миллиардлаб сармояларни жалб қилади.
Google тижорат ва илмий ишлар учун квант компьютерини яратишга «миллиардлаб доллар» сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компаниядаги Quantum AI дастурини бошқарувчи Хартмут Невен маълум қилган.
«Квант ҳисоблашлари туб ўзгаришларни англатади, чунки у табиий дунёни яхшироқ тушуниш учун квант механикасининг хусусиятларидан фойдаланади», — деди компания бош директори Сундар Пичаи.
Тижорат мақсадларида ҳозирча квант компьютерлар мавжуд эмас. Google компаниялар ва олимларга тажриба сифатида ҳозиргача ўзининг дастлабки технологияларидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Катта ҳисоб-китобларни тез ва хатосиз бажариш учун тизим юқори кубитли (квантли компьютерда маълумотларни сақлаш бирлиги) системага эга машина керак бўлади. Google ҳисоб-китобларнинг аниқлигини ошириш учун компьютернинг ҳарорати ва бошқа хусусиятлар устида иш олиб бормоқда.
Маълумот учун, Google’нинг квант ҳисоблаш кампуси 2020 йилда қурилган. Унда квант маълумотлар маркази, тадқиқот лабораториялари ва чип ишлаб чиқариш устахоналари мавжуд.
Манба: spot.uz