- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -
(O´zbek) Хориждан Ўзбекистонга киришнинг янги тартиби эълон қилинди
Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 18.09.2020 @ 16:13 In Новости | No Comments
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар санитария қоидаларига ва нормаларига қатъий риоя этган ҳамда коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.
Хорижий давлатлардан (авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали) келувчи шахсларни Ўзбекистон Республикасида қабул қилишнинг қуйидаги тартиби татбиқ этилади:
Бунда:
«Масъул идораларга хорижий мамлакатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказган ҳолда барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича алоҳида топшириқ берилди.
Шу билан бирга, карантин чекловлари юмшатилиши муносабати билан айрим фуқаролар томонидан мавжуд карантин чекловлари ҳамда санитария-эпидемиологик талабларга риоя этилмаётгани, шу жумладан, жамоат жойларида, жамоат транспортида ижтимоий масофа сақланмаётгани, тиббий ниқоб тақмаган ҳолда ҳаракатланаётгани, тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказиш талаби ва тартиби бузилаётгани ҳамда бунинг оқибатида аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолатлари кескин кўпаяётганини инобатга олиб, масъул вазирлик ва идораларга профилактик ва назорат тадбирлари (рейдлар)ни амалга ошириш топширилди», дейилади Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.
Манба Kun.uz [2]
Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz
URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-horizhdan-zbekistonga-kirishning-yangi-tartibi-elon-ilindi.html
URLs in this post:
[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-horizhdan-zbekistonga-kirishning-yangi-tartibi-elon-ilindi.html/print
[2] Манба Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/09/17/xorijdan-ozbekistonga-kirishning-yangi-tartibi-elon-qilindi
Click here to print.
Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.