Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Марказий банк раҳбарияти Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Рон Ван Руден бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашув давомида делегация аъзоларига Ўзбекистоннинг пул-кредит сиёсати ва банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатдаги макроиқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Марказий банк раҳбарияти томонидан бугунги кунда коммуникация сиёсати мамлакатнинг пул-кредит сиёсатини юритишда муҳим роль ўйнаётгани таъкидланди. Ўз навбатида, ХВЖ миссияси раҳбари коммуникация сиёсатининг аҳамияти ҳақида фикр билдириб, томонларнинг қарашлари бир-бирига ҳамоҳанг эканини қайд этди. Шунингдек, ХВЖ экспертлари томонидан иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришиш учун ислоҳотларнинг узлуксизлигини таъминлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.