Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
Тошкент шаҳрида газ истеъмолчилари жами 629 минг 427 та бўлиб, шулардан 448 073 тасини кўп қаватли, 181 минг 354 тасини ерли аҳоли хонадонлари ташкил этади.
Маълумотга кўра, йил охирига қадар замонавий «ақлли» хисоблагичлар барчага ўрнатилиши кўзда тутилган.
Ушбу ҳисоблагичларни ўрнатиш аҳоли учун бепул ҳисобланади ва ташкилот томонидан 5 йиллик бепул сервис хизмати ҳам кафолатланади, дейилади хабарда.
Табиий газ истеъмолчилари учун «Call-марказ» (55) 503-28-28 ишга тушгани эълон қилинди.
Шу билан бирга, соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатлари бўйича (55) 503-90-17 «ишонч телефони» йўлга қўйилган.