(O´zbek) Lamborghini 2030 йилгача электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Автор: admin - В рубрике: Новости | Комментариев нет«Келажакдаги Lamborghini моделларини декарбонлаштириш бўйича тадбирлар режаси» компаниянинг SantʼAgata Bolognese заводини босқичма-босқич янги моделларга ўтказишни ўз ичига олади.
Дастурга кўра, яқин 5 йил ичида Lamborghini дурагайлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда ва ўн йилликнинг иккинчи ярмида у ўзининг биринчи электромобилини чиқаради.
“Lamborghini электрлаштириш режаси — бу тубдан ўзгарувчан дунёда зарур бўлган янги ишлаб чиқилган йўналиш. Муайян лойиҳалар орқали атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга ҳисса қўшмоқчимиз. “ — дейди Lamborghini президенти ва бош директори Штефан Винкельман.
Манба: cnbc.com