Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолияти билан танишиш пайтида айтиб ўтган.
Олмалиқда келгуси ҳафтадан «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ерда ушбу препаратни ишлаб чиқариш учун етарли шароит бор. Таклиф қилинган жой россиялик ишлаб чиқарувчиларга маъқул келди, — деди Шавкат Мирзиёев.
Вакцинани ишлаб чиқариш Олмалиқда жойлашган фармацевтика компанияси қувватлари асосида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш қуввати 10 миллион доза бўлади, лекин бошланғич босқичда ойига 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади.
ЖССТ маълум қилишига кўра, инсоният яна камида 10 йил давомида пандемия шароитида яшашига тўғри келиши мумкин. Бунда ҳар бир киши йилига 2 маротаба вакцина олишга мажбур бўлади.
Бундай вазиятда пандемиядан қутилишнинг ягона йўли — бу вакцина олиш. Вакцина олган беморлар касалликка чалинса ҳам 3-4 кунда тузалиб кетмоқда. Вакцина олмаганлар — оғир аҳволда узоқ вақт даволанишга мажбур бўлишмоқда, деди Президент.