(O´zbek) Пандемияда солиқ тушумлари прогнози ортиғи билан бажарилган

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли иқтисодиётда тушкунлик сезилди. Аммо ушбу давр учун прогноз қилинган солиқ тушумлари ортиғи билан бажарилган.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, жорий йил иккинчи чораги учун прогноз тахминан 21 триллион сўмни ташкил этганди.

«Биринчи чоракда 23,8 триллион сўм солиқлар давлат бюджетига тушди. Режага кўра, тушумлар 23,3 триллион сўм эди. Пандемиянинг салбий таъсири биринчи чоракда қаттиқ сезилмади. Аммо иккинчи чоракда катта хавфни кутгандик. Дастлабки ҳисобларимизда, иккинчи чоракда 6,8 триллион солиқ тушуми камайиши кутилганди. Шунга мувофиқ, тушумлар 18,2 триллион сўм бўлиши кутилган.

Шунга қарамай, давлат раҳбари ва ҳукуматнинг тезкор қарор қабул қилиши ва самарали қарши кураш чораларини қўллаши эвазига пандемиянинг салбий оқибатлари озроқ юмшатилди. Бунинг ҳисобига, прогноз этилган солиқ тушуми ўрнига икки ой якунига 14,2 триллион сўм маблағ бюджетга туширдик», – дейди Мирзаев.

Унинг таъкидлашича, пандемиянинг салбий оқибатлари 3 триллион сўмга камайишига эришилган. ЯИМ ўсиш суръати эса йил бошида 5 фоиздан юқори бўлиши кутилаётганди. Пандемия туфайли бу кўрсаткич жорий йилда 1,8 фоиз бўлиш эҳтимоли юқори.

Мубин Мирзаев суҳбат давомида солиқ унификацияси, пандемияда солиқ юкининг ЯИМга таъсири ҳамда тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар бўйича фикрларини айтди. Шунингдек, у маҳаллий ҳокимиятнинг солиқ тўловчига сунъий муаммо пайдо қилиши, қуйи солиқ органларининг нотўғри ишлашини танқид қилиб, вазиятга баҳо берган.

Интервьюни Youtube тўлиқ форматда томоша қилишингиз мумкин.

                                                                                                                          Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди.
Манба:Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • СКОРО

    2-3/2020

    № 2-3/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.